ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9500.96 +10.19
1 EUR = 10498.56 +43.53
1 RUB = 149.01 +0.19
1 GBP = 12255.29 +135.58
1 JPY = 87.38 +0.52
1 AFN = 122.36 +0.07
1 AMD = 19.94 -0.02
1 AED = 2586.84 +2.77


ЕТТБ Ўзбекистонда ДХШ асосида транспорт соҳасини ривожлантиришда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди

ДХШ агентлигида Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари билан Ўзбекистонда жамоат инфратузилмасини ривожлантиришга кўмаклашиш масаласида учрашув бўлиб ўтди. ЕТТБ вакиллари инфратузилмани барқарор ривожлантириш бўйича халқаро тажриба хусусида ўз фикрларини баён этди. Шунингдек, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш соҳаларида мавжуд бўлган ДХШ лойиҳалари ҳақида маълумот берди.

Давлат раҳбари 2019 йил 2 октябрдаги йиғилишда Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида йўл хўжалиги, шу жумладан, транспорт инфратузилмасини янада ривожлантириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қатор устувор йўналишларни белгилаб берган эди.

Ана шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган учрашувда ЕТТБ вакиллари билан юртимизнинг йўл-транспорт салоҳияти таҳлил қилинди. Йўл хўжалиги стратегиясини ишлаб чиқиш ва 2020-2030 йилларда транспорт секторининг бош режасини тузиш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди. Бундан ташқари, йўл-транспорт инфратузилмасини молиялаштиришнинг муқобил усулларини топишга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳозирги вақтда йўл хўжалигидаги айрим тўсиқлар ва мавжуд камчиликлар ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда реал ечимларни топишга халақит беради. Соҳага хусусий секторнинг аралашувини чеклайди.

Учрашувда ЕТТБнинг лойиҳаларни тайёрлаш бўйича директори Мэтью Жордан-Танк Ўзбекистонда йўл хўжалиги ва транспорт сектори инфратузилмасини ДХШ механизмларидан фойдаланиб, барқарор ривожлантиришга кўмаклашиш учун тайёр эканлигини билдирди.

Учрашувда қайд этилганидек транспорт соҳасининг йўналишларидан бири, йўл хўжалигини ривожлантириш учун бугунги кунда катта сармоя зарур. Дастлабки маълумотларга кўра, мавжуд йўллардан ҳозирда йилига (1 миллиард тонна) 98 фоиз юклар, ва (6 миллиард) 88 фоиз йўловчилар ташилади. Катта маблағ эвазига бу йўллар таъмирланиб сифати яхшиланди. Бироқ, 70 минг километр узунликдаги автомобиль йўллари катта таъмирга муҳтож.

Транспорт соҳасига ДХШ механизмлари жорий қилинса, ана шу йўлларни таъмирлаш ва сифатини яхшилашни молиялаштиришга қўшимча сармоялар жалб қилиш имконияти кенгаяди.

ДХШ механизми шунингдек, сифат ва хизмат кўрсатиш самарадорлигини оширади. Автомагистралларда эса ҳаракатланиш қулайлиги ортиб, йўлга кетган вақт қисқаради.

ЎзА

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example