ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Япония банклари даромади камайди

Япониянинг йирик банкларидан ҳисобланмиш Mitsubishi UFJ Financial Group (MUFG) ва Sumitomo Mitsui Financial Group жорий йилнинг II чорагида фойдани қисқартирди.

Жумладан, Япониядаги активлари ҳажмига кўра энг йирик банк­лардан бири MUFG уч ойлик соф фойдани (30 сентябрь ҳолатига кўра) 35 фоизга, яъни 218,9 миллиард иена (2 миллиард АҚШ доллари) қисқартирди. Бу ҳақида Bloomberg агентлиги банкнинг ярим йиллик кўрсаткичларига оид эълон қилган маълумотномасида келтирилган.

Йириклиги бўйича Япониянинг иккинчи банки ҳисобланмиш Sumitomo Mitsui соф фойдаси ҳисобот даврида 12 фоиз, яъни 216,2 миллиард иена (2 миллиард АҚШ доллари) камайди.

MUFG сингари Sumitomo Mitsuiда ҳам сўнгги чоракда ишончсиз кредитлар бўйича харажатлар ортган. Айни пайтда иккала банклар жорий молия­вий йилда ўзининг мақсадли кўрсаткичларини ўз кучида қолдирди.

MUFG йил якунига кўра (2020 йил 31 мартда якунига етади) фойда тахминан 3 фоиз, яъни 900 миллиард иенага ортишига умид билдирмоқда. SMFG эса йиллик даромади 700 миллиард иена, яъни ўтган молиявий йилга нисбатан 3,7 фоиз паст кўрсаткичга тенг бўлишини тахмин қилмоқда.

MUFG акциялари ўтган ҳафта чоршанба куни ўтказилган савдо якунлари бўйича деярли 1 фоиз арзонлашган бўлса, Sumitomo Mitsuiда бу кўрсаткич 0,3 фоизга тўғри келди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example