ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Америкалик “бойвачча”лар солиқсиз ҳисоби рекорд даражада

Хайрия ишлари билан боғлиқ турли схемалар бадавлат инсон ва компанияларга давлат бюджетига тўланадиган харажатларни камайтиришга олиб келади.

Америка Миллий хайрия фонди (NPT)нинг ҳар анъанавий 13 – ҳисоботида қайд этилишича, 2018 йилда фондларга солиқлардан ҳимояланган 37 миллиард АҚШ долларидан ортиқ маблағ келиб тушган. 2017 йилга нисбатан 20,1 фоиз ўсиш кузатилиши натижасида DAF (Donor advised funds) ташкилоти ҳисобрақамида рекорд даражадаги маблағ – 121,4 миллиард АҚШ доллари йиғилди. Айни пайтда ушбу ҳисобрақамдан хайрия ташкилотларига ўтказиб бериладиган улуш 2017 йилда 22,8 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу улуш 20,9 фоизга тушиб қолди. Шу билан бирга, сўнги беш йилда кириталаётган бадал пулларининг ўсиш суръатининг ортиши ажратиладиган грантлар миқдори кўпайишига олиб келаётган эди.

DAF – бу расман муассислар эмас, балки ихтисослаштирилган профессионал ташкилотлар томонидан бошқариладиган, бироқ муассис бошқарув жараёнига исталган вақтда аралашиш ҳуқуқини берувчи фондлар ҳисобланади. DAFнинг шахсий ҳисобрақамларига NPT сингари хайрия ташкилотлари, Fidelity Investments сингари молиявий компаниялар бўлинмалари, шунингдек тор доирадаги ихтисослаштирилган хайрия ташкилотлари ва жамоат фондларидан маблағлар туширилади. Бу асосан (жисмоний шахс ва корпорациялар) хайрия маблағлари, мерослар улуши, шунингдек турли ташкилотларнинг эсдалик совғаларидир. Совға тариқасида давлат облигациялари ёки акциялар, хусусий мулк ва ҳатто криптовалюта тақдим этилган тақдирда донор фондлар ушбу активларни сотишади ва ушбу маблағ саховатпеша инсон ёки ташкилот ҳисобидан эканлиги қайд этилади. Ҳисобрақамлар эгалари пуллар сармоя шаклида тақсимланиши ёки йўқлигини ўзлари ҳал этади ва бу пуллар грантлар шак­лида йўналтирилмагунича солиқ ундирилмасдан туради.

Солиқ ислоҳотлари доирасида DAF бозорининг машҳурлиги ҳам кескин ўсди, дейди DAFнинг 8,1 миллиард АҚШ долларлик ҳисобварақларини бошқарувчи, NPT Бош ижрочи директори Эйлин Хейсман.
Ташкил этилган ҳисобрақамлар сони рекорд даражага етди, яъни 2018 йилда 55 фоиз ортди. 2017 йилда унинг ҳажми 60 фоиз ўсганди. Бунга сабаб, айрим иш берувчилар ўз ходимларига маошининг муайян қисмини DAF ҳисобрақамига жойлаштириш бўйича таклиф бергани билан боғлиқ бўлди.

Хейсманнинг фикрига кўра, аксарият ҳомийлар таъсир кўрсатувчи сармоялар (ижтимоий мақсаддаги сармоя­лар)га кўпроқ мурожаат қилмоқда. Уларнинг айримлари, шу жумладан NPT ва Fidelity Charitable Бостонда жойлашган Cap Shift компанияси билан биргаликда ишламоқда. Бу компанияни эса Fidelity Management&Researchнинг собиқ президенти бошқармоқда. Cap Shift DAFга йўналтирилган инвестицияларни так­лиф этмоқда. “Бу алоҳида грантларни кутмасдан балки барча капитал фойда келтиришини англатади”, – дейди Хейсман.

Айни пайтда Хейсман хавотирли бир ҳолатга эътибор қаратмоқда: хайрия мақсадида йўналтирилаётган маблағлар ҳажми ортаётганлигига қарамай, тадқиқотлар натижасига кўра, 2000 йилга нисбатан 2016 йилда тахминан 20 миллионга яқин оилаларга камроқ пул ажратишган.

“Ҳанузгача талафотлардан сўнг қайта тикланаётган, бойлик тўплай олмаётган ва хайрия мақсадида ажрата олиш даражасида қўшимча маблағга эга бўлолмаётган одамлар учраб турибди. Шундай қилиб, айрим трендлар биз истаганимиздек ижобий бўла олмаяпти”, - дейди Хейсман.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example