ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Хитой ўзининг рақамли валютасини чиқариш ҳаракатида

Бу қарор бошқа мамлакатлар томонидан валюта ҳамда технологиялар бозорини мувофиқлаштиришга оид қарор қабул қилинишига туртки сифатида хизмат қилиши мумкин.

Яқинда Хитой рақамли валютаси муомалага киритилишига оид янгиликни CNBCга Foxconn Technology Group томонидан қўллаб-қувватланаётган HCM Capital инвестициявий фирмасининг бошқарувчи ҳамкори маълум қилди.

Жек Лининг маълум қилишича, Хитойда DCEP номли электрон тўлов тизими ишлаб чиқилган бўлиб, у Хитой Халқ банки, банк инфратузилмалари ҳамда Alipay ва We Chat Pay сингари бошқа тўлов тизимларининг ҳозирги тармоқлари бирлашувидан ташкил топган тизим бўлади.

“Шундоқ ҳам уларда аллақачон тизим ва тармоқ бор эди. Ишга тушиш маросими ҳақида тез орада, балки икки-уч ойлар давомида хабар топамиз, деган умиддаман”, - дейди Ли Сингапурда ўтказилган Fin Tech фестивалида. Айни пайтда ишга тушириш ишлари синов тариқасида амалга оширилиши маълум қилинмоқда.

Жек Ли Хитойнинг DCEPида криптография ва блокчейн технологиясининг энг сўнгги ютуқларидан фойдаланишини таъкидлади: улар орасида паст даражадаги узилишлар ва хавфсизлик сингари имкониятлар мавжуд. Бу эса фақатгина ХХРнинг тўлов тизимини кучайтиради, дейди Ли ўз суҳбатида. У рақамли валютанинг жорий этилиши Хитой МБга пулларнинг кўчирилишига оид назоратини кучайтирилишига хизмат қилишига тўхталди.

HCM Capital раҳбари айтишича, ХХБ аллақачон банкнотларнинг серия рақамларини кузатишни бошлаб юборган. Блокчейн эса, фақатгина унинг имкониятларини кенгайтиради.

Аввалроқ “Вести экономика” (“Иқтисодиёт хабарлари”) нашрида ёзилганидек, октябрь ойида ХХР Давлат валютасини назорат қилиш бошқармаси (SAFE) бошлиғи ўринбораси Лю Лэй Шанхайдаги форумда рақамли молия асрида рақобатбардошликка муносиб жавоб бериш мақсадида Пекин трансчегаравий молиялаштириш ва ҳисоб-китобда блокчейн технологияси ва сунъий ақлдан фойдаланиш сари илдам қадам ташлаётганини таъкидлаган. Бундан ҳам аввалроқ ХХР Раиси Си Цзиньпин ҳам технологик инновация ва трансформация саноатидаги янги босқичда блокчейн технологияси муҳим аҳамиятга эгалигини қайд этган ва бу соҳани янада ривожлантириш мақсадида бор куч-ғайратни сафарбар қилишга ундаган эди.

CNBC таъкидлашича, айрим мутахассислар виртуал валюталар фирибгарлик таваккалчилигини ошириши, айниқса пулларни ноқонуний айлантириш ва терроризмни молиялаштиришни кучайтириб юбориши мумкин. Айни пайтда аксарият мамлакатлар ҳанузгача бу соҳани тартибга солиш бўйича аниқ қарорларни қабул қилмаган.

CNBCга Швейцариянинг халқаро молиялар бўйича давлат котиби Даниелла Стоффелнинг маълум қилишича, уни Хитойнинг режалари ажаблантирмаяпти ва бу мамлакатдан бошқа давлатлар ўрнак олишига ишонч билдирмоқда.

“Агар ҳукуматлар ва ниҳоят ҳозирда нималар юз бераётганини тўлиқ англаб етадиган бўлса, электрон валюталар қандай масала ва чақириқларни ўзида мужассамлаштиргани чин бўлса, умид қиламанки, бу борада глобал даражада ўзгариш бўлиши муқаррар”, - деди у.

Айтганча, айнан Швейцария Хитойдан ортда қолмай келмоқда. “Вести Экономика” нашрида ёзилганидек, бир йил аввал мамлакатнинг фонд биржаси криптовалюталар билан боғлиқ амалиётлар учун янги бозор инфратузилмасини ташкил этишига доир режаларини маълум қилганди. Ўтган ойда Швейцария МБ биржа билан муносабат ўрнатаётгани, савдода криптовалютадан фойдаланиш истиқболларини ўрганаётганини қайд этганди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example