ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9547.05 -3.71
1 EUR = 10585.77 -34.68
1 RUB = 155.06 -1.53
1 GBP = 12418.80 -53.54
1 JPY = 86.68 -0.57
1 AFN = 124.31 -0.19
1 AMD = 19.97 -0.03
1 AED = 2599.39 -1.01


Миллиардерлар сафи 40 фоизга кўпайди

UBS томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, сўнгги 5 йил ичида миллиардли бойликка эга инсонлар сафи яна 589 нафар янги бойлар билан тўлди.

Ўтган йили аксарият бадавлат инсонларнинг банкдаги ҳисобрақамлари бўйича сезиларли даражадаги зарба берилган бўлса-да, уларнинг сони ортишда давом этмоқда, дейилади UBSнинг янги тадқиқоти хулосасида. UBSнинг 2019 йил учун тайёрлаган Billionaire Insights ҳисоботига кўра, бугунги кунда жаҳон бўйича 2101 нафар миллиардер бор бўлиб, бу эса беш йил аввалгидан 589 нафар (ёки 38,9 фоиз) кўп дегани. Ҳисобот 2013–2018 йилларни қамраб олган. Ўтган беш йилликда миллиардерларнинг умумий бойлиги қарийб уч баробар (34,5 фоиз) ортган ва 8,5 триллион АҚШ долларига етган.

Швейцария банки мутахассислари аниқлашича, беш йил орасида миллиардерларнинг умумий бойлиги “жудаям кучли АҚШ доллари, савдо музокаралари, иқтисодий ўсишнинг сустлашиши бўйича хавотирлар ва молиявий бозорнинг беқарорлиги боис” илк марта 2018 йилда бироз камайди. Бироқ шунга қарамай, миллиардли активлар 2013 йилдан бошлаб 2,2 триллион АҚШ долларига кўпайди.

Аниқланишича, америкалик миллиардерлар 2018 йилда пулини йўқотмаган ягона инсонларга айланди, аксинча уларнинг бойлик­лари 1 фоиз кўпайди. Йил охири ҳолатига кўра, ҳудудда 749 нафар миллиардерлар умумий қиймати 3,6 триллион АҚШ долларилик маблағга эга.

Бироқ миллиардерлар концентрацияси юқори ҳудуд Осиё-Тинч океани ҳудуди ҳисобланди. Умумий қиймати 2,5 триллион АҚШ долларилик бойликка эга 754 нафар миллиардерлар жаҳон миллиардер аҳлининг 36 фоизига тенгдир.

Айни пайтда Хитойда ҳудуднинг 43 фоиз, Ҳиндистонда 14 фоиз, Гонконгда 9 фоиз, Японияда эса 4 фоиз миллиардерлари истиқомат қилади.

Европада, Яқин Шарқ ва Африкада ўтган йили миллиардерлар сони 5 фоиз, яъни 598 нафар қисқарди, уларнинг умумий бойлиги 2,4 триллион АҚШ долларига тенг эди.

Ҳисоботда, шунингдек бу қатордан ўрин эгаллаган аёллар сони салмоқли даражада ортаётгани қайд этилган. Бугунги кунда жаҳон бўйича 233 нафар, яъни 2013 йилга нисбатан 46 фоиз кўп аёл миллиардерлар (ўша йиллари уларнинг сони 160 та эди) мавжуд. Уларнинг ўсиш кўрсаткичи эркакларга нисбатан юқори бўлмоқда. Ўтган беш йилда эркак миллиардерлар сони 39 фоизга ортган.

Қайд этиш лозим, аёл ишбилармонлар сафи асосан Осиёда кўпайган.

“Осиё маданиятига кўра ҳанузгача эркаклар устунликка эга бўлса-да қитъада аёл миллиардерлар сафи сўнгги беш йилда қарийб икки баробар ортгани қуво­нарлидир”, – дейди ҳисобот ҳаммуаллифлари­дан бири Жулия Леонг.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example