ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Марказий банк томонидан янги таҳрирда қабул қилинган Қонунларнинг мақсад ва вазифаларини ёритиш бўйича навбатдаги семинар тренинг ташкил қилинди

Жорий йилнинг 25 ноябрь куни Марказий банк Жиззах вилоятида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида” ва “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунлари моҳиятини тушунтириш масалаларига бағишланган ўқув семинари ўтказилди. Ушбу тадбирда ҳудуддаги банкларнинг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этишди.

Семинар давомида Марказий банк раисининг ўринбосари Б.Ю.Абубакиров қабул қилинган Қонунлар халқаро стандартларга жавоб беришини ва банк хизматлари истеъмолчилари учун кенг қулайлик ва имкониятларни таъминлашда асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тренинг давомида Қонунларнинг асосий жиҳатлари ёритиб ўтилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуни банк акцияларини сотиб олиш тартиби, корпоратив бошқарув, пруденциал талаблар ва риск менежмент, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кредитлаш ва чакана хизматлар жараёнини оптималлаштириш каби янгиликларни ўз ичига олади.

Тадбирнинг иккинчи қисмида Ўзбекистон Республикасининг “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонунига мувофиқ банк хизматлари истеъмолчилари учун яратилган янги имкониятлар муҳокама қилинди. Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар учун валюта операцияларини амалга оширишдаги қулайликлар юзасидан ахборот берилди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Қабул қилинган янги таҳрирдаги Қонунлар бўйича жойларда тушунтириш ишлари давом эттирилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example