ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Марказий банк раиси бир, бир ярим йилдан кейин нархлар ошмаслигини маълум қилди

Албатта, кейинги ойларда барча маҳсулотлар ва хизмат нархининг тинимсиз ўзгаришидан хавотирга тушганлар учун бу яхши хабар.

Айниқса, бу хабарни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги ташкил этган Пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовнинг маълум қилиши қувончли.

Фото: finance.uz

– Инфляциянинг амалдаги ўсиши ва прогноз кўрсаткичлари, барқарор ва мувозанатли иқтисодий ўсишни таъминлаш зарурияти нархлар барқарорлигини таъминлашда аниқ ва таъсирчан чоралар кўришни тақозо этади, – дейди М.Нурмуратов. – Инфлациянинг хусусияти бугунги кунда ўтказишимиз керак бўлган иқтисодий ислоҳотларни таъсири. Агарда биз пахта, ғалла ва нон нархини ўзгартирмаганимизда инфляция фоизи паст бўларди. Лекин, буни орқасида қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ катта иқтисодий муносабатларда номутаносиблик кескин ошиб кетарди. Оддий тилда айтганда, ўзаро қарз масаласи. Бу эса бозор иқтисодиёти шароитига тўғри келмайди.

Бугунги ўзгаришлар таъсири узоғи билан яна бир, бир ярим йилда якун топади. Кейин ҳаммаси ўз жойига тушади. Бу вақтда нархлар тебранадиган кутилмалардан узоқлашамиз. Шу боис йил охирига қадар бошқариладиган ва белгиланадиган нархларни эркинлаштириш графигини ишлаб чиқамиз. Шунда 2020 йилда инфляция даражасини 12,5-13,5 фоиз, 2021 йилдан 10 фоизга пасайтирамиз.

Шунга мос равишда кейинги йилда банкнинг қайта молиялаш ставкаси бир йилда бир марта эмас, бир неча марта белгиланади ва олти ойдан кейин ҳеч қачон кузатилмаган ҳолат – банк қайта молиялаш ставкаси тушади.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example