ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9547.05 -3.71
1 EUR = 10585.77 -34.68
1 RUB = 155.06 -1.53
1 GBP = 12418.80 -53.54
1 JPY = 86.68 -0.57
1 AFN = 124.31 -0.19
1 AMD = 19.97 -0.03
1 AED = 2599.39 -1.01


Самарқандда “UzAutoTrailer” компанияси “КАМАЗ” билан ҳамкорликда янги йиғув линиясини ишга туширди

26 ноябрь куни Самарқанддаги “UzAutoTrailer” компанияси Россиянинг “КАМАЗ” ишлаб чиқариш акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда янги – КАМАЗ автомобиллари шассисини йиғиш линиясини расман ишга туширди.


Тантанали маросим Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихоновнинг мамлакатимизга амалий ташрифи доирасида ўтказилди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва Татаристон Республикаси Президенти Р.Миннихонов Ўзбекистон ва Россия Федерацияси ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари кейинги йилларда тобора мустаҳкамланиб бораётганини қайд этиб, мазкур лойиҳа ана шу алоқалар маҳсули эканини таъкидлади.

Янги йиғув линияси умумий майдони 7,4 минг квадрат метр бўлган янги ишлаб чиқариш корпусида ташкил этилган. Линия замонавий технологик ва ёрдамчи жиҳозлар билан таъминланган, улар йилига 3 минг донадан ортиқ юк машиналарини ишлаб чиқариш имконини беради. Корпусда, шунингдек, газ-баллон жиҳози ишлаб чиқариш ва “КАМАЗ” шассисига ўрнатиш участкаси ҳам ташкил этилган.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example