ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9547.05 -3.71
1 EUR = 10585.77 -34.68
1 RUB = 155.06 -1.53
1 GBP = 12418.80 -53.54
1 JPY = 86.68 -0.57
1 AFN = 124.31 -0.19
1 AMD = 19.97 -0.03
1 AED = 2599.39 -1.01


Бизда пул самарали бошқарилмайди ёки пулнинг нархи қанча?

Пул-кредит сиёсатининг инфляцион таргетлаш усули Австралия, Аргентина, Бразилия, Буюк Британия, Грузия, Исроил, Ҳиндистон, Канада, Польша, Туркия, Швеция, Япония, Чехия каби давлатларда кенг қўлланиб келинмоқда.

Иқтисодчилар пул-кредит сиёсатини юритишда инфляцион таргетлаш режимига ўтишнинг бир қатор афзалликлари ва камчиликлари ҳақида баҳс-мунозаралар юритишмоқда. Шунга қарамасдан, уларнинг аксарият қисми Марказий банк пул-кредит сиёсатининг мақсадлари ва асосий йўналишлари, шунингдек, инфляциянинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш бўйича мажбуриятларининг аниқ белгиланиши жамиятда ижобий иқтисодий кутилмаларнинг шаклланишига, аҳоли ва хўжалик субъектлари ўртасида инфляцион кутилмаларга бўлган муносабатнинг ижобий томонга ўзгаришига ҳамда Марказий банкка бўлган ишончининг мустаҳкамланишига олиб келишини таъкидламоқдалар.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги ташкил этган пул-кредит сиёсатининг 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган асосий йўналишларига бағишланган матбуот анжуманида пул ва унинг нархи масаласида ҳам маълумотлар берилди.

Бугунги кун мавзуси бўлган инфляцион таргетлашни оддий тилда изоҳлайдиган бўлсак, бу пул бозорида пулнинг нархи экан. Яъни бозорда ҳар бир товарнинг нархи бўлгани каби унинг ўзига хос баҳоси бўлиб, унинг 5 фоиз дейдиган бўлсак, молия муассасалари ҳаракати шунга қаратилар экан.

Ҳеч бўлмаганда Марказий банки бажариладиган операциялардаги пулни бозор нархи, шу орқали талаб ва таклифни тартибга солиш таргетлашнинг туб моҳияти ҳисобланар экан. Бунда пулга бўлган талаб деганда кредитлаш тушуниладиган бўлса-ю, кредитлар фоизи ошиб кетаётган бўлса, демак, пулни нархини шунга қараб йўналтириш чораларини кўриш керак.

Агарда одамлар пулни банкка қўймаётган бўлса омонат фоизлари улар кутган даражада бўлмаяпти. Таклиф этилаётган янги усулда аҳолининг инфляцион кутилмалардан келиб чиққан ҳолда ўзи олишни мўлжаллаган даромадига эга бўлиш учун шароит яратилади.

Тадбирда соҳа вакиллари иқтисодий ўсишга салбий таъсир қилмайдиган даражада пулнинг нархини енгиллаштириш сиёсатини юрғизиш ҳақида айтишмоқда. Сабаби бизда пулни нархи самарали бошқарилмайди. Негаки, бир кун, бир ҳафта ёки бир йил фойдаланган пулдан қанча фоиз тўлови бўлишини аниқ билмаймиз.

Янги усулда Марказий банк бозорга бир кунлик, бир ҳафталик ёки узоқ муддатга мўлжалланган доимий операцияларни бемалол амалга оширади.

Масалан, қайси бир ҳудудда ёки банкда пул етишмаяпти. Келган сигнал асосида пул тақчиллиги бошланган бозорга Марказий банк пул чиқаради. У юқори фоизда эмас, балки, таргетлаш режимида белгиланган коридордан чиқарилади. Шу тариқа нақд пулнинг нархи белгиланган даражада ушлаб турилади. Бу жараёнда банкнинг қайта молиялаш ставкаси тушишиши қайта-қайта такрорланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки инфляция даражасини 2021 йилда 10 фоизгача пасайтириш ҳамда 2023 йилда 5 фоиз даражадаги доимий инфляцион мақсадни (таргет) ўрнатиш йўли билан 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб пул-кредит сиёсати механизмларини босқичма-босқич инфляцион таргетлаш режимига ўтказиш чораларини кўради.

ЎзА

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example