ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Жаҳон иқтисодиёти интернет ўчирилиши оқибатида 8 миллиард АҚШ долларини йўқотди

Top10VPN компаниячи мутухассислари ҳисобига кўра, ўтган йили жаҳон иқтисодиёти турли мамлакатлар ҳукуматларининг ундови билан интернет ўчириб қўйилиши оқибатида 8,05 миллиард АҚШ долларини бой берди.


Ўчирилиш 122 та давлатдан 21 тасида кузатилган бўлиб, уларнинг умумий вақти 18 минг соатдан ортди. 2016 йилга нисбатан жаҳон иқтисодиёти учун ўчирилиш қиймати 235 фоизга ошган. Бу борада ўтган йили рекорд натижа қайд этилди.

“Интернет ўчирилиши бутун рақамли иқтисодиётнинг тўхтаб туришига сабаб бўлди, - деди Top10VPNнинг рақамли ҳуқуқ бўлими раҳбари Самуэль Вудхемс. – Бундай ҳолат инвесторларнинг ишончи йўқолишига ҳам сабаб бўлади. Оқибатда иқтисодиётга кириб келадиган пул оқими камаяди ва иқтисодиётга норасмий зарар келтиради”.

Интернетнинг ўчиши қимматга тушган давлатлар орасида етакчиликни Ироқ бой бермади. Интернетнинг ўчиши бу давлатга 2,3 миллиард АҚШ доллари, Суданга 1,9 миллиард АҚШ доллари, Ҳиндистон (1,3 миллиард АҚШ доллари), Венесуэла (1,1 миллиард АҚШ доллари) ва Эрон (611 миллиард АҚШ доллари)га тушди. Таҳлилчилар таъкидлаганидек, интернетни асосан оммавий тартибсизликлар ва қўзғолонларга жавобан ўчиришган.

Компания ҳисоботида қайд этилган хулосага кўра, бутун дунёда ҳукуматнинг интернет устидан назорати кучайиб бормоқда. Қатор мамлакатлар интернетни назорат қилишни расман қонунийлаштириб қўйган.
Масалан, Россияда 1 ноябрдан бошлаб “суверен рунет ҳақида”ги қонун кучга кирган бўлиб, унга кўра фавқулодда вазиятлар юз берган тақдирда ҳукумат мамлакатда интернет трафигини блоклашига рухсат берилди ва бундай вазиятларда интернет хизматларини етказиб берувчилар маълумотларни саралаши ҳамда трафикни қайта йўналтириши мумкин.

Россия ахборот технологияларини назорат қилувчи идорасига Россия операторларига трафик йўналишларини белгилашга рухсат беришни назарда тутувчи ваколат берилди. Ўтган йилнинг октябрь ойи охирида ҳукумат “суверен рунет ҳақида”ги қонун ижросида доирасида йилига камида бир марта ўқув машғулотлари ўтказишга доир қарор чиқарган эди.

Хитойда ҳам “Буюк файервол” тизими ишлайди, унга кўра, ҳукумат трансчегаравий интернет трафикни секинлаштириши ва айрим хорижий мамлакатлар сайтларига киришни таъқиқлаб қўйиши мумкинлиги белгиланган.

Интернет ўчирилишидан энг кўп WhatsApp, Facebook, Instagram, Twitter ва YouTube сингари тармоқлар зарар кўрди.

Гарчи бундай ҳолатнинг глобал иқтисодиётга, инсон ҳуқуқи ва демократик жараёнларга салбий таъсири қайд этилган бўлса-да, интернет ўчирилиши жорий йилда ҳам давом этиши тахмин қилинмоқда. “Ҳамонки глобал рақамли иқтисодиёт кўлами ортаётган экан, интернетнинг ўчирилишидан кўриладиган иқтисодий зарар ҳажми ҳам ортиб боради”, – деди Вудхэмс ўз нутқида.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example