ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


2020 ЙИЛДА ҚАЙСИ ВАЛЮТАЛАР ЎСИШИ КУТИЛМОҚДА?

Жаҳоннинг йирик марказий банклари томонидан монетар сиёсатнинг юмшатилганлиги 2019 йилда юқори даромадли валюталарнинг янада қиймати ошишига сабаб бўлди. Forex бозорида 2020 йилда қандай трендлар юзага келиши кутилмоқда? Қуйида шу мавзуга оид айрим маълумотлар билан бўлишамиз.

Ўтган йили emergingmarkets бозорида энг яхши динамикани қайд этган рубль валютаси ижтимоий сўров иштирокчилари афзал деб топган валюталар рўйхатининг юқори поғоналаридан ўрин эгаллади. Бу борада ҳатто Бразилиянинг реалини ортда қолдирди.

“Ҳанузгача ривожланаётган мамлакатлар бозорига нисбатан оптимистик муносабатдаман, – деди Sumitomo Mitsui DS Asset Management Co. компаниясининг фондлар бошқарувчиси Такеси Йокуто Bloomberg агентлигига берган интервьюсида. – Жуда паст глобал ставкалар доирасида ЕМни фундаментал асосларда қўллаб-қувватланиши инвес­торларнинг ундан-да юқорироқ даромадли активларга бўлган эътиборини кучайтиради”.

Дарҳақиқат, ривожланаётган мамлакатлар валюталари ҳозирча юқори поғоналардан жой олган, бироқ бозордаги вазият ўзгариши мумкин. Янги йил оддий йил бўлмаслиги башорат қилинмоқда. Хусусан, АҚШда президент сайловлари бўлиб ўтиши сиёсий вазият янада таранглашидан дарак беради. Геосиёсий зиддиятлар кучайиб бораётган айни замонда жаҳон иқтисодиётида ҳам кишини хурсанд қиладиган натижалар қайд этилмаяпти. Жаҳоннинг асосий валюталари ҳақида сўз борганда Европанинг ягона валютаси ҳам кутилмаган совға тақдим этиши башорат қилинди. Bloombergнинг сўровномаларида иштирок этган респондентларнинг башоратига кўра, йил охирига бориб евронинг нархи 1,16 АҚШ долларига қадар қимматлашиши мумкин. Ҳозирданоқ аксарият банклар евронинг 2020 йилдаги истиқболларини ижобий баҳолашни бошлаб юборган. Мисол учун, Уолл стритдаги Morgan Stanley банки евронинг қиймати I чоракдаёқ 5 фоизга, яъни 1,16 АҚШ долларига ошишини тахмин қилмоқда.

ABN Amro Bank NV ва Commerzbank AG ҳудуддаги иқтисодиёт барқарорлашган ва Brexit атрофидаги ноаниқлик бартараф этилган тақдирда март охирига бориб евронинг қиймати 1,14 АҚШ долларига етишини башорат қилди. Опционлар трейдерлари ҳам евроҳудуднинг ягона валютаси мустаҳкамланишини қайд этмоқда. Бундан ташқари, аксарият мутахассислар фунтнинг қиймати ўсишини ишонч билан таъкидламоқда.

Бу аввало Brexit билан боғлиқ баҳодир. Деярли бутун 2019 йилда Британия валютасини мавҳумлик сиқиб турганди, бироқ ҳозирда айрим масалалар узил-кесил ҳал этилганда ёки ойдинлик киритилганида Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиб кетиши билан боғлиқ айтилган ҳар бир хабар фунт қийматини мус­таҳкамлашга сабаб бўлмоқда. Бир сўз билан айтганда, сўнгги уч ой давомида фунт йўқотишлардан устамонлик билан қутулишга эришганди. Эътибор талаб этадиган яна бир валюта бу – Автсралия доллари ҳисобланади. Австралиянинг экспорт бозори у ёки бу даражада Хитойга боғлиқ.

Бу дегани, Австралия доллари Хитойнинг ўсиш истиқболларига таъсир кўрсатади. Шундай қилиб, “кенгуру” тақдири Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо уруши ижобий якунланишига қараб ҳал бўлади. Тажрибали мутахассислар башоратига таянган ҳолда айтиш мумкинки, янги йил Австралия доллари учун муҳим синов йилига айланади. Мутахассислар 2020 йилда бу валюта жаҳоннинг энг истиқболли ва мустаҳкам валюталари сафидан ўрин эгаллашига қатъий ишонч билдирмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example