ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


2019 ЙИЛНИНГ  ЭНГ КУЧЛИ ВАЛЮТАЛАРИ

2019 йил молия бозори учун ижобий йил бўлди. Таваккалли активлар сифатида қабул қилиниб келган аксарият валюталар сезиларли даражада ўсди. Уларнинг орасида етакчиликни Россия рубли бой бермади.

1. Россия рубли

2018 йил рубль учун муваффақиятсиз йил бўлган бўлса, 2019 йилда РФ миллий валютаси аввалги йилнинг йўқотишларини бартараф этди. Рубль деярли энг яхши динамикани қайд этди. Йил аввалида долларнинг нархи 70 рублга тенг бўлган бўлса, сўнгги савдо сессияларида бу кўрсаткич 62 рублдан пасайиб кетди. 2019 йилда рубль мустаҳкамланишининг икки асосий сабаблари юзага келди. Биринчидан, шубҳасиз йил аввалида Россия давлат қарзидаги қўйилмалар деярли 8,5 фозлик даромадга эга бўлган эди. Бу эса ишончли эмитентлар орасидаги энг юқори кўрсаткич саналади. Бундан ташқари, Россия Банки йил давомида ставкаларни тушириб борди ва ФҚО (федерал қарз облигациялари) қиймати ошиши инвесторларга қўшимча даромад олиб келди. Рубль учун яна бир муҳим ижобий омил – нефть нархининг қайта тикланиши билан боғлиқ бўлди ва бу ҳолат иқтисодиёт ва валюта қийматига ижобий таъсир кўрсатмасдан қолмади.

2. Миср фунти

Сўнгги йилларда Миср фунти бир доллар учун 17 дан 18 фунтгача бўлган кўсаткич ўртасида ушлаб турилганди. 2019 йилда Миср фунти қатъий ишонч билан 17 фунтдан паст натижани қайд этиб турди, йил охирига бориб эса 16 фунтга тушиб қолди. Миср ҳукумати ўз валютасининг қиймати АҚШ доллари билан боғлаш ҳаракатидан воз кечган пайтда фунтнинг қиймати 8,8 дан то 20 фунтга кўтарилиб кетди.
Бундай сустлашув экспортнинг ошишига ёрдам бермади ва мамлакатда савдо тақчиллигини камайтирди. Туризм ва табиий газни қазиб чиқаришдек ички тизимлар ҳолати яхшиланди. Буларнинг барчаси, шунинг­дек ички пул ўткзмаларининг ортиши миллий валютанинг мустаҳкамланишига сабаб бўлди.
3.Япония иенаси

Япония валютаси жаҳон валюта бозоридаги энг муҳим валюталардан бири саналади. Гарчи ўтган йил аввалидан буён унинг қиймати деярли ўзгармаган бўлса-да, унинг динамикасига ҳавас қилса арзигулик бўлди. Йилнинг биринчи ярим йиллигида иена бироз сустлашди, бироқ кейин мустаҳкамлана борди. Август ойида доллар/иена жуфтлиги котировкасида 2017 йилдаги энг кам кўрсаткич янгиланди.
Қўшимча қилиб айтиш лозим, 2012 йилдаёқ Япония иенаси айирбошлаш курси бир доллар учун 75 дан 85 иена ўртасида ушлаб турилганди. Бироқ кейин ҳукумат экспортни қўллаб-қувватлаш мақсадида валютани нозиклаштириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширди. 2018 йил охирида доллар/иена жуфтлиги котировкаси бир доллар 114 иенага тенг бўлишига олиб келди. Бу максимал кўрсаткичдан кейин иена мавқеи оша бошлади. Ўн йилликда манфий ставкалар, иқтисодиётда дефляция ва стагнация ҳолати қайд этилишига қарамай, инвесторлар учун иена энг хавфсиз қўноқ вазифасини ўтади.

4. Украина гривнаси

Украина гривнаси 2019 йилда мисли кўрилмаган динамикани қайд этди: долларга нисбатан мустаҳкамланиш даражаси 15 фоизни ташкил этди.
Энг асосий сабаб, албатта, ҳукумат алмашиниши билан боғлиқ. Владимир Зеленскийнинг сайловларда ғалаба қозониши инвесторларга ўзгаришлар юз беришига бўлган умидни уйғотди. Қолаверса, бу ҳодисалар ривожланаётган мамлакатлар активлари ўсиши вақтига тўғри келди.

5. Канада доллари

Жаҳоннинг асосий валюталаридан бири ҳисобланмиш Канада доллари ҳам 2018 йилнинг энг омадсиз валюталари сафида турган эди. Унинг динамикаси қайсидир жиҳати билан рублни ёдга солади, фақат фарқи бу ўсиш йил аввалида кузатилди.
2018 йил якунида нефть нархининг пасайиши котировка кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатди, бироқ 2019 йил аввалида энерготашувчи нархи қайта тикланди, ФЗТ эса ўз қарашларини ўзгартирди. Натижада Канада доллари йилнинг юқори натижалар билан бошлади ва якунлади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example