ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


ЙИЛНИНГ ЭНГ  ҚАДИРСИЗ ПУЛЛАРИ

Аксарият инсонлар энг кучли, барқарор ва қиммат дунё валюталари, жумладан, Британия фунт стерлинги, Швейцария франки, АҚШ доллари, евро ҳақида кўплаб маълумотларга эга. Улардан бутун дунёда кенг миқёсда фойдаланилади ва жуда ҳам кам ҳолларда уларнинг қиймати ўзгаради. Бироқ дунёда шундай валюталар ҳам борки, уларнинг нархи деярли ҳеч қанча қийматга эмас. Жаҳондаги вазиятлар шу қадар шиддат билан ўзгараяптики, баъзан қайси валюта энг кучли, ёки нозиклигини илғаб олишга улгурмай қолаяпмиз. Шунга қарамай, қуйида 2019 йилнинг энг “омадсиз” валюталари рўйхатини тақдим этамиз.

1.Эрон риали.

Ўтган 2019 йилда энг нозик валюта Эроннинг риали бўлди. 12 декабрь ҳолатига кўра, “қорабозор”да долларнинг нархи 114 минг риални ташкил этган бўлса, расмий қиймат 42 минг риалга тенг бўлганди.
Аҳоли одатда 10 риални англатувчи “томан” атамасини тез-тез қўллаб туради. Агарда сиздан 200 томан тўлашни сўрашса, билингки улар сиздан 2 минг риал пул сўрашмоқда.
Валютанинг сустлашуви, авало, иқтисодий ва сиёсий жазо чоралари қўлланилиши билан боғлиқ. Бу чоралар Эроннинг жаҳон савдо бозорида Эроннинг ҳаракати чекланишини ҳам назарда тутади ва бунинг натижасида иқтисодиётда кескин сустлашиш қайд этилди. Нефть экспортери сифатида Эрон нефтни ҳам экспорт қила олмади, оқибатда миллий бюджет маблағларида тақчиллик юзага келди.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда АҚШ ва ЕИ айрим жазо чораларини олиб ташлаши натижасида Эрон валютаси ва иқтисодиёти бирмунча барқарорлашган эди. Бироқ 2018 йилда чекловлар яна қайта тикланди.

2.Венесуэла боливари

Венесуэла боливари – энг юқори инфляция даражасига эга валюта ҳисобланмоқда.
Бугунги кунда 1 АҚШ доллари 4минг 600 боливарга тенг, бироқ 2018 йил 20 августда деноминация ўтказилганини инобатга олиш лозим. Бунинг асосий сабаби гиперинфляция ҳолати (830 минг фоизлик) қайд этилиши билан боғлиқ бўлди. Лекин деноминациядан кейин ҳам нархлар кундан-кунга ошишда давом этаверди.
Деноминацияга қадар АҚШ доллари 250 минг эски боливарга тенг эди. Эски банкноталар 1 га 100 минг нисбатида алмаштирилди. Мамлакатда Petro номли криптовалюта ҳам қўлланила бошланди. Унинг асосий мақсади доллар билан курашишга йўналтирилганди, бироқ бу чора , аксинча, гипер инфляция даражасини жадал суръатларда ошириб юборди. Сабаби ҳукумат долларга нисбатан курс қийматини ўз хоҳишича белгилади, “қора бозор”даги котировкадаги ҳолат эса тубдан фарқ қиларди.

3. Вьетнам донги

Вьетнам донги – арзонлиги бўйича дунё валюталарининг учинчи ўринида туради. Бир доллар 23 минг 187 донг­га тенг. Аслида бир қарашда ёмондек туюлса-да, бу ердаги вазият унчалик ёмон эмас. Вьетнам гарчи осонлик билан бўлмаса-да, марказлаштирилган иқтисодиётдан бозор иқтисодиётига қараб ривожланишда давом этаётган мамлакат бўлишига қарамай унинг миллий валютаси етарлича тўғри баҳоланмаяпти. Айни пайтда кўплаб эскпертлар Вьетнам ҳукумати тўғри йўлдан кетаётгани ва тез орада иқтисодиётдаги вазият қисқа фурсатларда яхшиланиши ҳамда валюта қиймати бўйича Осиёдаги қўшниларидан ўзиб кетишини қайд этишмоқда.

4. Индонезия рупияси

Индонезияда доллар курси тахминан 14 минг рупияга тенг. 2016 йилда жуда ҳам арзон қийматли банкнота президент қарори билан 7 та янги 1 дан 100 минг рупиягача бўлган янги банкнотага алмаштирилди.
Индонезия Жанубий-Шарқий Осиёнинг нисбатан иқтисодий барқарор ва ривожланган мамлакатларидан биридир. Бироқ пуллар бу давлатда жуда паст қийматда айирбошланади. Мамлакатдаги мувофиқлаштирувчи идоралар миллий валютанинг мавқеи яхшиланишига оид чораларни қўлламоқда, бироқ барча ислоҳотлар кутилган натижани тўлиқ бера олмаяпти.

5.Сьерра-леона леони

Сьерра-Леонада бир АҚШ доллари 9 минг 700 леонга тенг. Бу Африканинг ўта қашшоқ мамлакатларидан бири бўлиб, кўплаб синовли онларни ўз бошидан ўтказиб келмоқда. Пировардида, маҳаллий пулларнинг қадрсизланишига олиб келди. Уруш, ундан кейин Эбола деб аталмиш кучли вирус яна мамлакатни қоплаши валюта мавқеига янада салбий таъсир кўрсатди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example