ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


ОСИЁ ИНФРАТУЗИЛМАВИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР БАНКИНИНГ ВИЦЕ-ПРЕЗИДЕНТИ БИЛАН УЧРАШУВ

Жорий йил 20 январь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг (ОИИБ) янги вице-президенти К.Лимитовский билан учрашув ўтказди. Бу К.Лимитовский учун лавозимга тайинланганидан бери Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи бўлди.

Томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалаларини ҳамда сув таъминоти, совоқава, иссиқлик таъминоти, ободонлаштириш ва йўл қурилиши соҳаларини ривожлантириш борасидаги инфратузилмавий инвестиця лойиҳаларини амалга оширилишининг жорий ҳолатини муҳокама қилдилар.

Ўзбекистонда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширилишини бошланиши ҳисобига 2019 йил ҳамкорлик кўламининг мисли кўрилмаган ўсиш нуқтаси бўлганлиги таъкидлаб ўтилди.

К.Лимитовский ОИИБ раҳбариятининг банкнинг Ўзбекистондаги фаолияти истиқболлари бўйича жорий позицияси – бу эришилган келишувларни жадал амалга ошириш ҳамда инфратузилмани комплекс ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилашга йўналтирилган инвестиция лойиҳалари портфелини изчил кенгайтиришдан иборатлигини билдириб ўтди.

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Шунингдек, учрашув доирасида ОИИБ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2020-2022 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури лойиҳаси кўриб чиқилди. Ушбу дастур лойиҳаси қиймати 2,4 миллиард доллардан ортиқ бўлган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш, йўл қурилиши, энергетика, арзон уй-жойлар қўрилиши соҳалари ҳамда инфратузилма соҳасида хусусий секторни ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни кўзда тутади. Улар орасида - Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари инфратузилмасини модернизация қилиш, ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш дастурини Жаҳон банки билан биргаликда молиялаштириш, “Бухоро-Ургенч-Хива” темир йўлини электрлаштиришни Осиё тараққиёт банки билан биргаликда молиялаштириш каби йирик лойиҳалар мавжуд.

Учрашув якунида амалга оширилаётган ташаббуслар доирасида лойҳаларни руёбга чиқаришнинг фаол босқичига ўтиш нуқтаи назаридан ўзаро муносабатларни жадаллаштириш бўйича келишувга эришилди. Бу ОИИБга муҳим молиявий шерик сифатида Ўзбекистондаги иштирокини мустаҳкамлашга имкон беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example