ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


 ЕТТБ делегацияси Марказий банкка ташриф буюрди

2020 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида банк тизимини ривожлантириш, банклар билан мавжуд лойиҳаларни мониторинг қилиш ва амалга ошириш соҳасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ЕТТБ томонидан банк соҳасини ислоҳ қилиш ва хусусийлаштириш жараёнида қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Корпоратив марказда банк мутахассислари малакасини оширишга доир семинар-тренинглар ўтказиш бўйича томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example