ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Франция тараққиёт агентлиги қошидаги “PROPARCO” ташкилоти билан учрашув

2020 йил 12 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Франция тараққиёт агентлиги (Agence Frangaise de Développement, AFD) қошидаги “PROPARCO” ташкилоти билан учрашув ўтказилди. Унда томонлар Ўзбекистон банк тизимида юз бераётган ўзгаришлар, хусусан, банклар ва нобанк кредит ташкилотлари назоратига оид ҳужжатлар ва Базель қўмитасининг стандартларини мамлакатимизда жорий этиш каби масалаларни муҳокама қилдилар.

Учрашувда Ўзбекистон банк тизимида келгусида режалаштирилаётган банкларни тартибга солиш борасидаги ўзгартиришлар ва улар фаолиятини мониторинг қилиш ҳамда банкларни хусусийлаштиришга доир масалалар кўриб чиқилди. Пруденциал назорат ва таваккалчиликларни бошқариш бўйича ўзгаришлар шулар жумласидандир.

Бундан ташқари, “PROPARCO” вакиллари Ўзбекистонда хусусий банклар учун молиявий воситаларини кенгайтиришда, уларнинг ўсишини қўллаб-қувватлашда, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштиришни ҳамда банкларда таваккалчиликларни бўлишиш дастурлари асосида ўз хизматларини кенгайтириш ниятида эканликларини билдирди.

“PROPARCO” хусусий секторни ривожлантиришга ихтисослашган Agence Frangaise de Développement нинг шўъба корхонаси бўлиб, агентлик 85 та офис тармоғи орқали дунёнинг барча қитъасида ишлайди.

ЎзР Марказий банк веб-сайти

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example