ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


 Ўзбекистон делегацияси Туркияда

Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов бошчилигида Ўзбекистон Республикаси делегацияси Туркия Республикасининг вице-президенти Ф.Октай томонидан Анқара шаҳрида қабул қилинди.

Учрашув давомида икки томонлама мунособатларнинг кенг қамровли масалалари муҳокама қилинди. Инвестициявий ҳамкорликни жадаллаштириш, ўзаро савдо номенклатурасини кенгайтириш каби иқтисодий муносабатларни ривожлантириш томонларнинг диққат марказида бўлди. Шу мақсадларни кўзлаб, учрашувда томонлар турли йўналиш ва соҳаларда режалаштирилган вазифаларни масъулларини ва бажарилиш муддатларини аниқлаб, амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, транспорт ва юк ташиш соҳаларида тизимли ўзаро муносабатлар, жумладан, Туркия ҳукумати томонидан техник кўмак бериш ва имтиёзли кредитлаш дастурлари доирасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Учрашувда Ўзбекистон томонидан "Гебзе" махсус саноат зонасининг филиалини ташкил қилиш бўйича алоҳида ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги Имтиёзли савдо тўғрисидаги келишувни имзолашга тайёргарликни жадаллаштириш ва мазкур битимга киритилиши таклиф этилаётган товарлар позициясини кенгайтириш масалалари ўрганилди ҳамда уни амалда қўллаш тартиблари келишиб олинди.
Мазкур муносабатлар натижасида Туркия ва Ўзбекистон мамлакатларининг ўзаро савдо айланмаси 5 миллиард долларга етказилиши кутилмоқда.

ЎзР Инвестициялар ва ташқи савдо
вазирлиги расмий сайти

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example