ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Москвада «Invest in Rising Uzbekistan» бизнес-семинари

Россиянинг пойтахти Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) билан ҳамкорликда япон компанияларини Ўзбекистоннинг инвестиция имкониятлари билан таништириш мақсадида бизнес-семинар ташкил қилинди.

Семинарда МДҲ давлатларида бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи ва Ўзбекистон бозорида фаолият кўрсатишга қизиқиш билдирган япон компанияларининг Россиядаги бўлинмаларидан 35 нафар вакили иштирок этди.

Семинар давомида иштирокчиларга ривожланаётган Ўзбекистон бозорининг жозибадорлиги, мамлакат салоҳияти, шунингдек, юртимизда инвесторлар учун яратилган имтиёзлар ва бизнес юритишнинг афзалликлари тўғрисида маълумот берилди.

JETROнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Д.Такахаши Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар ва Япония компаниялари бизнеси учун мамлакатимиздаги имкониятлар тўғрисида маъруза қилди.

Шу билан бирга, «SBI Holdings», «Mitsubishi Corpoartion», «Sumitomo Corpoartion», «Mitsui & Co.», «JCB», «Mizuho Bank», «Tokyo Marine», «Nikkei», «Deloitte», «Ernst & Young» и «PWC» ваколатхоналари раҳбарлари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан вазифалар белгилаб олинди.

ЎзР Инвестициялар ва ташқи савдо
вазирлиги расмий сайти

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example