ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


АПИ Банк ҳақида семинар-тренинг

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия Академиясида Ўзмиллийбанк томонидан “Газпромбанк”АЖ билан ҳамкорликда банк-молия соҳаси ходимлари малакасини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди.


Семинарда АПИ Банк платформасини ривожлантириш бўйича (Россия) директори Олег Чанчиков томонидан “Истиқболли молиявий технологиялар” мавзусида тақдимот ҳавола этилди.
Мазкур семинардан кўзланган асосий мақсад - банкларнинг ташқи молия-техник ечимлари билан ўзаро фаолияти, шунингдек, “Опен банкинг” – янги авлод банкининг ишлаш механизми ва концепсияси билан танишишдан иборат эди.

Маърузада таъкидланганидек, АПИ Банк – корхоналарга ўз банк сервисини банк лицензиясисиз ташкил этиш имконини берувчи платформа ҳисобланади. Молиявий маҳсулотлар ва хизматлар Опен АПИ технологияси ёрдамида корхона сервисига жойлаштирилади. АПИ Банк маҳсулот ва хизматлари – бу виртуал банклар, биллинг тизими ва тўловларни автоматлаштириш хизматларини яратишдир.

АПИ Банк платформаси банкларга, мавжуд хатарлар ва ортиқча ҳаражатларсиз кўплаб истиқболли лойиҳалар билан ишлаш, мижозлардан даромад олиш имконини беради.
– Бугунги семинардан кўзланган мақсад авваламбор, очиқ банкинг нима эканлиги ҳақида аудиторияга умумий тушунча бериш, бизнесга очиқ банкинг тизимини қандай тадбиқ этиш мумкинлиги ҳақида, мазкур тизим дунё бозорларида, жумладан, МДҲда қай тарзда ишлаши ҳақида маълумот беришдан иборат, -дейди АПИ Банк бизнесини ривожлантириш бўйича директори Олег Чанчиков.

Мастер-класс тарзида ўтказилган семинарнинг иккинчи қисмида очиқ АПИ ва очиқ банкингсиз юзага келиши мумкин бўлган муаммолар аниқ мисоллар асосида кўриб чиқилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Семинар-тренинг қизғин баҳс ва мунозараларга бой бўлди.

Банк Ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example