ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


 Марказий банкда “Бутунжаҳон пул ҳафталиги”га тайёргарлик кўрилмоқда

Аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини ошириш мақсадида ташкил этилаётган халқаро “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) лойиҳаси доирасида Марказий банкда 2020 йилнинг 17 февраль куни Халқаро молия корпорацияси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Тошкент Молия институти, Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги, Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги ва тижорат банклари вакилларидан иборатишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда 23-28 март кунлари “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган тадбирлар режасидаги масалалар муҳокама қилинди. Ушбу ҳафталик ўз ичига мактаб ўқувчилари ва ёшлар ўртасида танловлар, тадбиркорлар билан учрашувлар, пул музейи, тижорат банклари ва биржаларга ташрифлар каби тадбирларни ўз ичига олади.

Шунингдек, барча тадбирларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда молиявий хизматлар фестивалини ташкил этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Мазкур тадбирлар Тошкент шаҳрида ва республиканинг барча ҳудудларида ўтказилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example