ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10922.03 +17.74
1 EUR = 11289.01 +136.1
1 RUB = 180.31 0
1 GBP = 13348.91 +165.62
1 JPY = 82.38 +1.57
1 AFN = 121.54 +0.62
1 AMD = 26.88 +0.04
1 AED = 2973.52 +4.83


Венгрия билан ҳамкорликда технопарклар ташкил этилади

Инновацион ривожланиш вазирлигининг расмий сайти эълон қилишича, 18 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Венгрия Ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазири Петер Сийярто билан учрашди.

Томонлар икки давлат ўртасида илм-фан ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар. Хусусан, Венгрия илмий тадқиқот муассасаларида олимлар ва тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, қўшма илмий лойҳиларни амалга ошириш, биргаликда технопарклар ташкил этиш бўйича музокаралар олиб борилди.

Петер Сийярто ўрта ва олий таълим тизими иқтисодиётнинг реал сектори талабларига кўра мутахассисларни тайёрлаш зарурлиги ва шу орқали меҳнат бозорини такомиллаштириш мумкинлиги борасида Венгрия тажрибасига асосланган ҳолда ўз фикрларини билдирди.

Иброҳим Абдураҳмонов стартап экотизимини ривожлантириш, венчур жамғармаларини такомиллаштиришга ҳисса қўша оладиган кадрларнинг юртимизда етиштириш зарурлигини таъкидлади, деб хабар беради вазирлик сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example