ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10922.03 +17.74
1 EUR = 11289.01 +136.1
1 RUB = 180.31 0
1 GBP = 13348.91 +165.62
1 JPY = 82.38 +1.57
1 AFN = 121.54 +0.62
1 AMD = 26.88 +0.04
1 AED = 2973.52 +4.83


Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилади

Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти эълон қилишича, Инновацион ривожланиш вазирлигида ташкилотлар, идоралар ҳамда тадбиркорлар иштирокида Мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқларида сунъий интеллектни ривожлантириш концепцияси ва “Йўл харита”сини ишлаб чиқиш мақсадида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Жаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг 2019 йил эълон қилган маълумотига кўра, 1960 йилдан 2018 йилга қадар сунъий интеллект билан боғлиқ 340 000 та патент олинган ва 1 636 649 та илмий мақолалар чоп этилган. 2002—2017 йиллар оралиғида сунъий интеллект соҳасида чоп этилаётган мақолаларнинг йиллик ўсиш суръати 5.6% ни ташкил этмоқда, олинган патентлар сонининг йиллик ўсиш суръати эса қарийб 28% ни ташкил этади. 2030 йилга келиб СИнинг глобал иқтисодиёт ЯИМга қарийб 15 триллион доллар киритиши тахмин этилмоқда.

Давра суҳбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари томонидан тайёрланган тақдимотда халқаро миқёсда CИга қизиқиш ортиб бораётгани айтиб ўтилди ва рақамли иқтисодиёт бўйича етакчилик қилаётган мамлакатлардаги (АҚШ, Хитой, Буюк Британия, Япония, Германия, Франция ва бошқалар) сунъий интеллектни ривожлантириш стратегияси ҳақида маълумотлар берилди.

Тадбирда иштирокчилар томонидан сунъий интелектнинг турли соҳаларда аҳамияти ва долзарблиги борасида тақдимотлар ўтказилди.

– Қувонарли жиҳати шундаки, давра суҳбати давомида мамлакатимизда сунъий интеллектни ривожлантириш ва ушбу соҳада илғор мамлакатлар қаторидан жой олишимиз учун фундаментал ва амалий асослар мавжудлиги яққол кўринмоқда, – дейди, Инновацион ривожланиш вазир ўринбосари Азимжон Назаров.

Семинар якунларига кўра иқтисодиётда сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш ва жорий этишнинг навбатдаги қадамлари юзасидан муҳокамалар, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди, дея хабар беради расмий сайт.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example