ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10922.03 +17.74
1 EUR = 11289.01 +136.1
1 RUB = 180.31 0
1 GBP = 13348.91 +165.62
1 JPY = 82.38 +1.57
1 AFN = 121.54 +0.62
1 AMD = 26.88 +0.04
1 AED = 2973.52 +4.83


Ўзмиллийбанкда "Бошқарувчи 2020" семинар-тренинги

“Ўзмиллийбанк” АЖ Бош офисида жорий йилнинг 17-20 февраль кунлари банк бошқаруви ходимлари учун “Бошқарувчи-2020” семинар – тренингги бўлиб ўтди, дея хабар қилади банк расмий сайти.


Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 31 октабрдаги “Банк-молия соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, бошқарув воситаларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида, “Газпромбанк” АЖ билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик шартномасига асосан ўтказилди. Тренингда “Газпромбанк”АЖ нинг малака ошириш бўйича мененжерлари, Оксана Дорофеева ва Елена Жаринова ўз маърузалари билан иштирок этди.

Семинар-тренингда айтилганидек, самарали бошқарув – раҳбар ходим фаолияти билан чамбарчас боғлиқ. Бошқарувчилик воситаларидан фойдаланиш, қониқарли натижаларга эришиш, ходимларни самарали бошқаришга имкон беради.

Доимий тарзда ходимларнинг малакасини ошириш учун сармоя киритиш – қўйилган вазифаларни сифатли бажара оладиган, банк ривожига, молиявий хизматлар бозоридаги имижини яхшилашга ҳисса қўшадиган аҳил ва иқтидорли мутахассислардан иборат жамоани шакллантириш учун хизмат қилади.

Тадбир давомида шу каби мавзулардаги бошқарувчилик маҳорати ўрганилди. Тренинг давомида иштирокчилар, ўз билимларини мустаҳкамлаш билан бир қаторда бошқарувнинг янги усулларини ўрганиш имконига эга бўлдилар, дея маълумот беради “Ўзмиллийбанк” АЖ расмий сайти.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example