ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10922.03 +17.74
1 EUR = 11289.01 +136.1
1 RUB = 180.31 0
1 GBP = 13348.91 +165.62
1 JPY = 82.38 +1.57
1 AFN = 121.54 +0.62
1 AMD = 26.88 +0.04
1 AED = 2973.52 +4.83


Ўзбекистонда бешта янги авиакомпания ташкил этилади


Batafsil.uz сайти хабарига кўра Ўзбекистонда бешта янги авиакомпания ташкил этилиши мумкин.

Ўзбекистон транспорт вазирлиги, Туризм давлат қўмитаси ва бошқа бир қатор идораларга жорий йилнинг 1 апрелига қадар бешта янги авиакомпаниялар ташкил этиш топширилган. Бунинг натижасида амалдаги йўналишлар бўйича парвозлар сони оширилиб, янги йўналишлар очилади. Мазкур ишлар самарасида Ўзбекистон авиакомпаниялари томонидан амалга ошириладиган рейсларнинг умумий сонини 2800 тага кўпайтириш режалаштирилган.

Бундан ташқари, республиканинг ҳар бир халқаро аэропортида очиқ осмон режими остида ўнтадан янги халқаро рейсларни очиш топширилган. Мазкур тадбирларни 2021 йилнинг ёз фасли бошланишидан олдин якунлаш режалаштирилган.

Яна бир муҳим жиҳат шундан иборатки, фуқаролари учун Ўзбекистон билан визасиз режим жорий этиладиган давлатлар сони ошади.

Шунингдек, маҳаллий аэропортларда хорижий авиакомпаниялар самолётларига хизмат кўрсатиш нархини 30-50 фоизга пасайтириш, йўловчи ва юкларни ташиш учун тариф ва ставкаларни оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар мажмуини тасдиқлаш тўғрисида топшириқ берилган.

Эслатиб ўтамизки, юртимизда Humo Air янги авиакомпаниясининг ташкил қилиниши ва у ички рейсларни амалга оширилиши кутилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example