ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10922.03 +17.74
1 EUR = 11289.01 +136.1
1 RUB = 180.31 0
1 GBP = 13348.91 +165.62
1 JPY = 82.38 +1.57
1 AFN = 121.54 +0.62
1 AMD = 26.88 +0.04
1 AED = 2973.52 +4.83


Россия шаҳарларида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмалари ташкил этилади

Ўзбекистон билан Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, россиялик ишбилармон доира вакиллари ва аҳолини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан таништириш мақсадида шу йил апрель-май ойларида Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Иркутск, Новосибирск ва Екатеринбург шаҳарларида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмалари ташкил этилади, дея хабар беради ЎзА.

Мазкур тадбирларда мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқлари вакиллари, хусусан, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси вакиллари иштирок этиши кутилмоқда. Компания таркибидаги етакчи экспортёр корхоналар Ўзбекистон озиқ-овқат саноати салоҳиятини намойиш этади. Айни вақтда “Ўзбекозиқовқатхолдинг” томонидан “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмаларига тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон брендлари ва маҳсулотларини хорижда тарғиб қилиш мақсадида “Made in Uzbekistan” миллий кўргазмасини ҳар йили ташкил этиш белгиланган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example