ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


UzAuto компанияси автомобиллар нархини 21 фоизгача оширди

UzAuto компанияси автомобиллар нархининг оширилганлигини эълон қилди. Эски ва янги нархлар ўртасидаги тафовут 21 фоизгача етган.

Нархларнинг ошишига компания томонидан ўтган ҳафтада эълон қилган хатлов сабаб бўлган. Автомобилларга шартнома тузиш ва сотиш вақтинча тўхтатилган.

UzAuto эълон қилган янги нархлар рўйхатига кўра, Damas, Cobalt, Spark, Lacetti ва Nexia 3 автомобиллари нархи ошган. Tracker, Malibu, Equinox ва Trailblazer нархлари ўзгаришсиз қолган.

Энг кўп ошган машина Damas бўлиб, олдингига нисбатан унинг нархи 21 фоизга кўтарилган. Damas VAN (D11)нинг янги нархи 75 928 000 сўм, Damas DLX (D2)нархи - 78 283 000 сўмни ташкил этади.

Эндиликда Cobalt 115 390 000 сўм туради. Lacetti нархи эса 3 фоизга ошиб, 138 126 000 сўмни ташкил қилади, дея хабар беради Batafsil.uz Ахборот агентлиги.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example