ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Ўзбекистонда ҳанузгача яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методологияси мавжуд эмас

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Фазлиддин Умаров, Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методогияси ҳали ҳам мавжуд эмаслигини айтди, дея хабар беради Batafsil.uz.

"Очиғини айтадиган бўлсак, Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажмини ҳисоблаш методологияси ҳанузгача мавжуд эмас. Албатта, ўтган йили биз 50 фоиздан юқори бўлган яширин иқтисодиётга эга эдик, энди эса уни 30 фоизга туширдик деб ҳам айтишим мумкин, аммо бу тўғри бўлмайди. Аввалом бор, яширин иқтисодиёт ҳақидаги саволга жавоб бериш учун биз методологияни ишлаб чиқишимиз керак. Мазкур йўналишдаги ишлар Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда олиб борилмоқда", - деди Фазлиддин Умаров.

Ўтган йилнинг охирида Ўзбекистон Президенти видеоселектор йиғилишида замонавий усуллар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда "яширин" фаолият ва солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш чораларини кўриш борасида топшириқлар берган эди. Натижада яширин иқтисодиётни кескин пасайтириш масадида барча соҳалар учун “йўл хариталари”ни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Мутахассислар мамлакатда яширин иқтисодиёт даражасини тахминан 50% деб баҳолашмоқда. Ушбу кўрсаткичнинг асосий иқтисодий сабаблари сифатида солиқ, йиғим ва ажратмалар сони ва ҳажмининг кўплиги ҳисобланади.

Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, ўтган йилда яширин иқтисодиётнинг дунёдаги ўртача даражаси ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 17-20 фоизини ташкил этади. Аммо бу кўрсаткич турли мамлакатларда фарқ қилади. Масалан, энг паст кўрсаткич Швейцарияда - 8,6%, Хитойда - 12,9%, Россияда - 43,6% бўлса, энг юқори кўрсаткич – Боливияда, яъни 66,4%ни ташкил этади.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example