ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Эржан Энгин: Ўзбекистоннинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш салоҳиятли инвесторларда катта қизиқиш уйғотмоқда

 Энергетика вазирлигида “Enpetrol Enerji” халқаро компанияси раиси Эржан Энгин раҳбарлигидаги делегация билан музокаралар ўтказилди.

Учрашувда вазирнинг биринчи ўринбосари Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги Энергетика вазирлиги вакиллари меҳмонларни мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, энергетика, нефть-газ ва кимё соҳасидаги истиқболли лойиҳалар билан таништирди. Улар орасида халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган янги генерация қилинувчи қувватларни барпо этиш бўйича тайёргарлик босқичидаги лойиҳалар ҳам бор.

Эржан Энгин таъкидлаганидек, Ўзбекистоннинг энергетика тармоғини ислоҳ қилиш жараёни салоҳиятли инвесторларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Музокаралар натижаси бўйича томонлар ўртасида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорлик қилиш имкониятларини батафсил ўрганиб чиқиш учун “Enpetrol Enerji” компаниясига зарур маълумотларни тақдим этиш бўйича келишувга эришилди, дея хабар беради ЎзА.

Маълумот ўрнида, “Enpetrol Enerji” – бу халқаро инжиниринг, ишлаб чиқариш ва қурилиш компанияси бўлиб, у энергетика, нефть-газ, нефть ва нефть-кимё саноати соҳасидаги лойиҳаларга, шунингдек, саноат объектлари қурилишига ихтисослашган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example