ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


 Жаҳон банки билан ҳамкорликда банкларни масофадан таҳлил қилиш бўйича семинар ўтказилди

Марказий банк ҳузуридаги банк мутахассисларини қайта тайёрлаш корпоратив маркази томонидан Жаҳон банки билан ҳамкорликда банкларни масофадан таҳлил қилиш бўйича Марказий банкнинг назорат блоки мутахассислари учун семинар ўтказилди.

Семинар рискларга асосланган назоратга ўтиш доирасида Марказий банк мутахассисларининг малакасини ошириш, илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиш ва амалиётда қўллаш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Жаҳон банкининг молия сектори бўйича мутахассиси Д.Бабасян банкларни масофадан таҳлил қилишга оид ёндашувлар ва бунда жаҳон тажрибаси ҳақида ўртоқлашди. Семинар амалий мулоқот тарзида ўтказилиб, банкларни масофадан таҳлил этишнинг мақсад-моҳияти ва уни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Жаҳон банки эксперти банкларнинг кредит фаолияти, ликвидлилик ва даромадлилиги билан боғлиқ рискларни баҳолашда Европа регуляторлари ва қўшни мамлакатлар (Россия, Грузия, Арманистон) амалиётидан мисоллар келтирди.

Семинарда банк фаолиятига хос бўлган ва потенциал рискларнинг келиб чиқиш манбалари ва омилларининг таҳлили, уларни юмшатиш чора-тадбирлари ҳамда муайян миқдорий ва сифат кўрсаткичларининг мақбул чегаравий қийматларини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example