ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Туркиянинг Komtel Technologies компанияси Ўзбекистонда биноларда мобил тармоқ сигналларини кенгайтириш ва тарқатиш бўйича инновацион ечимларни таклиф этмоқда

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Hilton Tashkent City ҳамда “Komtel Technologies” (Туркия) билан ҳамкорликда “IBS/DAS технологияларини Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация соҳасида муҳим инновацион ечим сифатида жорий этиш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Учрашув телекоммуникация тармоқлари инфратузилмасида юқори технологик ечимларни жорий этиш, биноларда мобил тармоқ сигналларини (IBS) кенгайтириш ва тарқатиш лойиҳасини амалга оширишга бағишланди.

Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад республиканинг йирик инфратузилма объектлари ичида мустаҳкам мобил алоқа қамрови ва мобил сигналларни кучайтиришни таъминлаш масалаларини ҳал этишдан иборат.

Замонавий бинолар шундай тузилганки, мазкур объектлар сиртидан мобил сигналларни акс эттириш даражаси юқори бўлиб, ташқи уяли алоқа антенналари сигналларини инфратузилма объектларининг ичига кириб боришида қийинчиликлар юзага келмоқда.

Туркиянинг “Komtel Technologies” компанияси мульти технологиялар, мобил операторларига хизмат кўрсатиш, ялпи мобил қамровини таъминлаш технологиялари соҳасида бир қатор тайёр инновацион ечимларни таклиф этади.

Komtel Technologies қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, телекоммуникация тармоқлари учун инфратузилма яратиш, биноларда мобил тармоқ сигналларини кенгайтириш ва тарқатиш, антенна тизимларини жорий этишга сармоя киритишга тайёрлигини билдирди.

Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва “Komtel Technologies” компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Давра суҳбати доирасида Hilton Tashkent City ва Конгресс маркази лойиҳасининг тақдимот, муҳандислик таҳлили ҳамда Ўзбекистонда лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф этилаётган бизнес моделларнинг техник таҳлили амалга оширилди.

Учрашув якунларига кўра, қисқа вақт ичида телекоммуникация тармоқлари инфратузилмасида юқори технологияли ечимларни жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикасида биноларда мобил тармоқ сигналларини кенгайтириш ва тарқатиш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун якуний бизнес моделини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришилди, дея хабар беради Инновацион ривожланиш вазирлиги расмий сайти.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example