ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


“Ипак Йўли” АИТБ Нидерландиянинг “ФМО” тараққиёт банки билан қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг кредит шартномасини имзолади

“Ипак Йўли” акциядорлик инновацион тижорат банки Нидерландиянинг “ФМО” (Financierings-Maatschappij voor Ontwikkelingslanden N. V.) тараққиёт банки билан ўзбек сўмига айирбошлаш имкониятини яратган холда, умумий қиймати 15 миллион АҚШ долларига тенг кредит линияси ажратилиши тўғрисидаги шартномани имзолади.

Мазкур шартнома банкга, кичик ва ўрта корхоналарни молиялаштириш соҳасидаги лойиҳалар сонини янада кўпайтириш ва кенгайтиришга, хусусан, Ўзбекистонда энергия самарадорлигини оширишга ва қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳаларни молиялаштириш имконини беради.

Ажратилган кредит маблағлари кредитлаш имкониятини ошириш ҳамда лойиҳаларни молиялаштириш учун тақдим этилиб, қуйидаги субъект ва йўналишларга ажратилади:

- кичик корхоналарга;
- қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
- тадбиркор аёлларга;
- 35 ёшгача бўлган ёш тадбиркорларга.

Ушбу кредит линиясининг ўзига хос хусусияти шундаки, “ФМО” банки энергия жиҳатдан самарадор ва экологик тоза лойиҳаларни молиялаштириш имкониятини яратиб беради. Жумладан, қуйидаги йўналишдаги лойиҳаларга:

- қайта тикланадиган энергия ускуналарини ишлаб чиқариш, сотиш ва ўрнатиш;
- эски турдаги ишлаб чиқариш ускуналарини замонавий энергия тежамкор ускуналар билан алмаштириш;
- кўмир, дизел ёки бензин истеъмол қиладиган эски турдаги ишлаб чиқариш ускуналарини сиқилган табиий газда ишлайдиган ускуналарга алмаштириш;
- сув истеъмолини оптималлаштириш;
- заҳарли саноат хом ашёсини экологик тоза ва қайта ишланган маҳсулотларга алмаштириш;
- бензин ва дизел двигателлари билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини электр, гибрид ҳамда сиқилган табиий газ истеъмол қилувчи автотранспорт воситаларига алмаштириш;
- қишлоқ хўжалигида ерларни ифлосланишининг олдини олиш, маҳаллий чорвачилик зотларидан ҳамда маҳаллий ўсимлик экинларидан фойдаланишни рағбатлантириш бўйича лойиҳаларни;
- чиқиндиларни қайта ишлаш ва бошқариш каби лойиҳаларни.

“Ипак Йўли” банки “ФМО” банки билан 2013 йилдан буён самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. 2019 йил август ойида “Ипак Йўли” банки мазкур банкдан қиймати 20 миллион АҚШ долларига тенг аналогик кредит линиясини жалб қилган. Ўтган йил охирига келиб, ушбу кредит маблағлари ҳисобидан 300 дан ортиқ лойиҳаларни молиялаштириш ишлари олиб борилган, қолган кредит маблағлари жорий йилда қўлланилиши кўзда тутилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example