ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Жаҳон банки Хитой иқтисодиётининг ўсишига салбий баҳо бермоқда

Коронавирус пандемия туфайли 2020 йилда Хитойнинг ялпи ички маҳсулоти ўсиши атиги 2,3 фоизни ташкил этади, ваҳоланки, бу кўрсаткич 2019 йилда 6,1 фоизни қайд этган эди, дейилади Жаҳон банки эълон қилган ҳисоботда.

Агар аҳвол ёмонлигича қолаверса, Чин мамлакатида ЯИМ ўсиши 0,1 фоизгача секинлашиши ҳам мумкин, дейди Жаҳон банки экспертлари.

Умуман ҳисоботда айтилишича, Осиё-Тинчокеани минтақасида иқтисодий ўсиш бу йил ўртача 2,1 фоиз атрофида бўлади. 2019 йилда мазкур кўрсаткич 5,8 фоизни ташкил этган. Минтақада воқеалар энг ёмон сценарийда ривожланадиган бўлса, иқтисодий ўсиш кўрсаткичи 0,5 фоизни ташкил этиши ҳам мумкин.

Яна бир ёмон сценарий шуки, Осиё-Тинчокеани минтақасида иқтисодий ўсишнинг пасайиши оқибатида 11 миллион киши қашшоқлашиб кетади. Холбуки, бундан аввал, минтақада 35 миллион киши 2020 йилда қашшоқликдан қутилиб, ўрта синф даражасига чиқиб олиши башорат қилинган эди.

Хабарда келтирилишича, Индонезияда ЯИМ 2,3 фоизга, Малайзияда 4,6 фоизга ва Таиландда 5 фоизга пасаяди.

“Давлат даражасида кўрилаётган кескин ҳаракатларга қўшимча равишда, халқаро ҳамжамият билан янада чуқурроқ ҳамкорлик қилиш ушбу пандемия таҳдидига энг ишончли ва самарали вакцина бўлади“, — дейди Жаҳон банкининг Осиё-Тинчокеани минтақаси бўйича бош иқтисодчиси Аадитьи Матту.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example