ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10209.86 +2.17
1 EUR = 12021.09 +125.05
1 RUB = 137.46 -4.91
1 GBP = 13362.66 +308.05
1 JPY = 96.43 +0.24
1 AFN = 133.24 +0.67
1 AMD = 21.08 0
1 AED = 2779.86 +0.59


Корея Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш учун $5,5 млн йўналтиради

ССП томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг тегишли қарори лойиҳаси ҚҲТБТда жойлаштирилган. Унинг муҳокамаси 18 апрелда якунланади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтнинг Олмазор туманидаги ўнта маҳаллада синов тариқасида («Тадбиркорлик марказлари»), шунингдек Жиззахда «Илғор Ҳудуд» дастури доирасида ёшлар тадбиркорлиги кластерлари доирасида Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

Матнда қайд этилишича, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига $5,5 млн миқдорида грант тақдим этади. У 2014 йил 17 июндаги ҳукуматлараро грант ёрдамини тақдим этиш тўғрисидаги Ҳадли битимга мувофиқ амалга оширилади.

Маблағлар «Ўзбекистонда бизнес-инкубаторларни яратиш ва тадбиркорликнинг ўсишини рағбатлантириш» лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади. Хусусан, Тошкентда намунавий бизнес-инкубатор яратилади. У Ислом Каримов кўчаси, 11-уйдаги бинода фаолият юритади.

Қуйидагилар лойиҳанинг асосий мақсадлари этиб белгиланган:


•янги иш бошлаган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек, Ўзбекистонда умуман инновацион бизнес экотизимини ривожлантириш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
•фаолияти ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришни рағбатлантиришга қаратилган ташкилотларнинг институционал ривожланишига кўмаклашиш;
•Корея Республикасида ўқув амалиётини ташкил этиш орқали ёшлар ва инновацион бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи идора ва ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш;
•янги иш бошлаган тадбиркорларга ўз бизнес ғояларини амалга оширишда амалий ёрдам кўрсатиш;
•бошловчи тадбиркорлар учун ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш тўғрисидаги барча зарурий маълумотларни ўз ичига олган яхлит ахборот тизимини яратиш.

Грант маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган барча товарлар, ишлар ва хизматларни божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно), шунингдек ҚҚС тўлашдан озод қилмоқчилар. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассислардан кириш визаларини расмийлаштириш чоғида консуллик ва бошқа тўловлар ундирилмайди.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example