ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Ўзбекистонда соф палладий олишга эришилди

Ўзбекистонда, айнан Олмалиқ кон-металлургия комбинати ташаббуси ва илмий тадқиқотлари туфайли биринчи бор юқори тозаликдаги 99,00% соф палладий кукунини олишга эришилди, дея хабар қилади ОКМК Ахборот хизмати.


Тозаланган соф палладий кукуни ажратиб олиш учун 17 та жараённи босиб ўтиш керак бўлади. Ўтказилган тадқиқотлар асосида паст концентрацияли электролит эритмаларидан юқори тозаликка эга бўлган соф палладий кукунини ажратиб олишнинг янги технологияси ишлаб чиқилиб, металл ажратиб олиш даражаси 80 фоизга олиб чиқилди. Шу маънода комбинат раҳбариятининг фаол ва илғор ташаббуси билан 2018 йилдан буён олиб борилган илмий тадқиқот ишлари диққатга моликдир.

Бугун дунё бозорида 1 грамми 67 долларга баҳоланаётган палладий ишлаб чиқариш саноати йилдан йилга соҳавий тарзда такомиллашиб бормоқда. Платинадан 7,3 фоизга қиммат юрадиган бу нодир металл асосан заргарлик, тиббиёт, хусусан, стоматология соҳасида, электроника, машинасозлик ва кимёвий ишлаб чиқариш тармоқларида кенг қўлланилади. Палладий ишлаб чиқариш саноатининг 40 фоизи асосан Жанубий Африка Республикаси ҳамда Россия, Шимолий Америка ҳамда Зимбабве ҳиссасига тўғри келмоқда.

Бугун дунё миқёсида Европа, Япония, Хитой ва Шимолий Америка давлатлари саноат бозорида палладийдан унумли фойдаланаётган давлатлар сафига киради. Бу фактлар кўплаб соҳаларнинг равнақи демакдир.

Шундай экан, қайта ишланган электролитдан соф палладий кукунини ажратиб олишни саноат соҳасига кенг тадбиқ этаётган Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг бу саъй-ҳаракатлари мамлакатимиз иқтисодий ишлаб чиқариш салоҳиятига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади ва албатта, палладийдан унумли фойдаланаётган ривожланган давлатлар сафига киришимизга умид қилиб қоламиз.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example