ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

⚡️Марказий Осиё мамлакатларида коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолати кунига 2,085 тага ортди ва касалланганлар сони 72,621 тага етди — Worldometers

Ҳиндистонда вирус ҳолатлари бўйича яна кунлик янги рекорд қайд этилди: 20 903 — Al Jazeera

Эронда коронавирус қурбонларининг рекорд кўрсаткичи қайд этилди. Мамлакатда фуқароларга ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди — NYT

Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда коронавируснинг шиддатли ва ўта юқумли янги штамми – GH тарқалганини маълум қилди — РИА Новости

Пандемия туфайли деярли 4 ой ёпиқ бўлган дунёга машҳур Лувр музейи бугун қайта очилади. Ҳукумат янги хавфсизлик чоралари, шу жумладан мажбурий ниқоб такиш ва ташриф буюрувчилар сонини чеклаш тадбирларини жорий қилишди — BBC

Япониянинг «Fujitsu» компанияси коронавирус пандемиясининг "янги нормаси"га мослашиш учун ўзининг идора майдонини икки баравар қисқартириши ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, "иш ҳаётини алмаштириш" дастури мамлакатдаги 80 минг ишчи учун мисли кўрилмаган мослашувчанликни таъминлайди. Ходимлар мослашувчан жадвал асосида ишлашлари мумкин ва уйда ишлаш имкон қадар одатий ҳолга айланади — Kyodo News

Қозоғистон МДҲ давлатлари ичида карантин чекловларига қайтишга мажбур бўлган биринчи давлат бўлди. Карантин чекловлари 5 июлдан бошланади ва 14 кун давом этади — RBC

Бишкекда коронавирус инфекцияси аломатлари ҳамда пневмония билан боғлиқ мурожаатлар кунига 5000 дан ортди — 24.kg

Буюк Британия ҳукумати иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш учун ваучерлар бериш имкониятларини ўрганмоқда. Ҳар бир фуқаро учун 554 евро, болалар учун эса 277 евро берилади, маблағлардан пандемиянинг иқтисодий оқибатларидан кўпроқ зарар кўрган соҳалардаги компанияларда фойдаланиш мумкин — The Guardian

? 32 мамлакатдан 239 нафар олим ЖССТ раҳбариятини Covid-19 дан ҳимояланиш тавсияларини қайта кўриб чиқишга чақирди. Олимлар вирус ҳаво орқали жуда майда зарраларда юқишини исботлашди, шунинг учун мактаблар, қариялар уйи, уйлар ва корхоналардаги шамоллатиш тизимлари кучли фильтрлар билан қайта жиҳозланиши зарурлиги айтилмоқда — New York Times

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example