ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Атом энергетикаси – бугун ва келажакники

Саноат инқилоби давридан буён энергия ишлаб чиқаришнинг асосий анъанавий манбалари углеродлар бўлган. Бироқ, XXI асрга келиб кутилаётган натижалар ўзгарди. Энергия ишлаб чиқарилишида авваллари узлуксизлик ва ишончлилик талаблари қўйилган бўлса, энди экологик тоза фойдаланиш тушунчасини ҳам у ерга қўшиб қўйиш масаласи кўтарила бошлади. Ҳозирги кунда ушбу талабларни фақат атом энергетикасигина қондириши мумкин.

Дунё бўйича электр энергиясига бўлган талабнинг 11 фоизини атом энергетикаси қондиради. Атом бир қатор мамлакатларда устуворликка эга: Франция атом энергетикасининг улуши бўйича энерго мувозанатида етакчилик қилади (70 фоиз), Венгрия ўзининг 50 фоизи билан дунё миқёсида биринчи қаторларда туради, АҚШда эса ушбу кўрсаткич 20 фоизни ташкил этади.

Бугунги кунда катта муаммолардан бири, глобал исишнинг олдини олиш асосий мақсадимиз бўлсаю, шу билан биргаликда етарлича энергия ишлаб чиқариб, ўсиб бораётган аҳолини энергия билан таъминлашни истасак, атом энергетикаси энг тўғри ечимдир. ҚТЭМ(қайта ишланадиган электр манба)лар ўз позицияларини мустаҳкамлаб келмоқда, бу эса келажакда техник инновацияларнинг рағбатлантилишида ўз ҳиссасини қўшади, бироқ, энергетиканинг ушбу сектори об-ҳаво ва иқлимга жуда боғлиқ, яъни ҚТЭМлар асосий юкламларни кун бўйи таъминлашга қодир эмас.

ҚТЭМлар энергия ишлаб чиқаришда қўшимча манба сифатида яхши ўрин эгаллайди айтайлик, энергия юкламалари ошганда айниқса, янада «нозикроқ» табиий муҳитларда (миллий боғлар, пляжлар, ёввойи ҳайвонлар яшаш жойларининг яқинида), кичкина ҳамжамиятларнинг энергетик эҳтиёжларини қисман қондириш учун етарлидир. Яъни, улар электр энергияларини етказиш борасида устунлик қилиш учун эмас, энергетик палитра хилма-хиллигини ошириш учун хизмат қилади.

Бугун, кўплаб инсонлар айнан шундай хулосага келмоқдалар. Бу фақатгина шу тармоқга тегишли таҳлилчиларнигина эмас (тор доирада ўз фикрларини билдирувчи), балки авваллари антиядровий позицияни эгаллаган таниқли экологларнинг ҳам фикрларидир, улар замонавий дунёнинг ҳақиқатларини, жумладан атом энергетикасининг афзалликларини англаб боришмоқда.

2008 йилда Time журналининг «Атроф-муҳит қаҳрамони» унвонига сазовор бўлган Майкл Шелленбергер бунга жуда ёрқин мисол бўла олади. Ҳозирги кунда у ҳам атом энергетикасининг тарафдорларидан бири ҳисобланади. Унинг мисолида ўзига тортадиган томон - бу унинг объектив таҳлилчилар каби фикр юритишидадир. Ўтган ўн йилликлар мобайнида у реал ҳаётдаги мисоллар ва далилларни таҳлил қилиб чиқди ва шунинг асосида атом энергетикаси фойдасига ўз фикрини ўзгартирди.

Дунёда кўпгина жараёнлар мавжуд, лекин биз, европаликлар учун, Германия ва Франция мисолининг таҳлили ибратли ва энг ёрқинидир. 2011 йилда «Фукусима» АЭСдаги авариядан сўнг Германия ҳукумати мамлакатда АЭСда электр энергиясини ишлаб чиқарилиши тўхтатилиб, яшил ва қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқарилишига ўтилади дея хабар қилган.

Германияда реакторлар тўхтатила бошланди. Натижада бир томондан, вужудга келган электр энергияси танқислиги оқибатида, ўша даврда Франциядан (асосан атом) нарх энг қимматлашган вақтда электр энергиясини харид қилишга тўғри келган бўлса, иккинчи тарафдан худди шундай қиммат бўлган, Россия табиий газидан ортиқча фойдаланиб, заҳиралар тўлдирилгани оқибатида Германиянинг геосиёсий жиҳатдан қарам бўлишига олиб келган.

Бугун, ҚТЭМларга киритилаётган инвестициялар астрономик ўлчамларга етди ва бу-160 млрд.евродир.

Бу қарорни муваффақиятли бўлган дея олмаймиз. Улкан немис саноати эҳтиёжларини доимий ва ишончли қондириш учун афсуски ҚТЭМларнинг ўзигина тўғри ечим эмас эди. Шу сабаб, табиатни кўпроқ ифлослантирадиган асосий энергия ишлаб чиқарувчи йўналишлар: тошкўмир ва қўнғир кўмирда ишлайдиган электр станциялари қайта ишга туширилди. Бу энергияни ҳар қандай сўз ила аташ мумкин аммо, экологик тоза энергетика деб эмас. Қайта тикланадиган энергиянинг ишлаб чиқарилиши Германияда экологик тоза, лекин шу билан биргаликда, катта сармоя ва фойдаланиш учун катта ҳаражат талаб қилгани туфайли жуда қиммат ҳам ҳисобланади. Натижада, мамлакат ичида ишлаб чиқарилган бир киловатт-соат электр энергиясининг қиймати французларникига қараганда икки баробарига юқори. Боз устига, 1кВт-с га бўлган зарарли моддаларнинг чиқиндиси энергия таъминотининг 70 фоизи АЭС ҳисобига таъминланадиган Францияга нисбатан 10 баробарига юқорироқдир!

Бошқа тарафдан, узоқ муддатли шартномаларнинг йўқлиги сабабли жуда қиммат бўлган энергия Франциядан импорт қилинмоқда, Россия гази ҳам худди шундай қиммат. Натижада немис ҳукумати бу ҳақда аҳолини хабардор қилишга журъат эта олмаяпти ва нарх ўртасидаги тафовутни халқга юклай олмаяпти. Бу тўловларнинг барчаси охирги йилларда Германия мудофаа бюджетининг ярмини- йилига 20 млрд. еврони ташкил қилган давлат ёрдами билан тўлдирилмоқда.

Ушбу иккита давлатнинг энергетик сиёсатини таққосланганда, Германиянинг сиёсати муваффақиятсизликка учраганини кўришимиз мумкин. Нафақат табиатга зарар етказувчи чиқиндилар йўқолди, балки кўпайиб ҳам кетди. Устига устак, электр энергиясининг нархи икки баробарига ошди. Бу орқали на экологик ва на саноат мақсадларига эришила олинди: икки фронтда ҳам вазият оғирлашди. Бу нима учун содир бўлди? Атом энергетикасидан воз кечганлиги сабабли.

Яна шуни англаш муҳимки, энергия зичлиги нуқтаи назаридан ҳам ядроли энергия энг яхши ечим ҳисобланади. Биз ёғочни, кейин эса кўмирни ёқиш орқали нефть ва газни ёқишга силжиганлигимиз сари ушбу кўрсаткич ошиб борган. Ядроли реакторларда ишлатиладиган уран ушбу тарихий жараёнга мос тушади, чунки у масса бирлигига (энергия зичлигига) тўғри келадиган ишлаб чиқариладиган энергия бирлигининг энг кўп миқдорини беради. Шу билан бирга, қайта тикланадиган энергия манбалари энергия манбасидан жуда тарқоқ асосда фойдаланади, бу эса натижада (бу “яшил” мақсад ҳисобланмайди) атом энергетикасида шунга тенг энергияни ишлаб чиқишда энергия бирлигига кетадиган ер ва активларнинг (бинолар, ускуналар) деярли каттароқ (ўн баробарига) майдонларидан фойдаланишга олиб келади. Биргина дахшатли мисол: одатда шу каби миқдордаги энергияни ишлаб чиқарувчи атом электр станциясига қараганда қуёш ва шамол энергетикаси учун 300-600 баробар кўпроқ ер майдони талаб этилади! Чекланган ёки тугайдиган қандайдир ресурс бўлса- демак бу -бўш ер майдонлари ҳисобланади.

Мана нима учун бутун дунёда аслида атом энергетикаси четга суриб қўйилгани йўқ, аксинча, фаолият юритмоқда, ривожланмоқда ва кенгаймоқда. Хитой, Ҳиндистон, Яқин Шарқ каби йирик минтақалар ва ҳаттоки айрим Африка ва жанубий Америка мамлакатлари АЭСни кенгайтириш дастурларини амалга оширмоқда. АҚШ ҳам Трампнинг умумий инфратузилма дастури доирасида ўзининг ядровий-энергетик дастурини бошламоқчи. Кўпгина машҳур ва таниқли дунё етакчилари ва мутафаккирлари ҳам атом энергетикасини қўллаб-қувватламоқда. «Атом энергетикаси иқлимнинг ўзгаришига қарши энг самарали йўналиш, чунки у углерод чиқармайдиган, истакка қараб кенгаядиган ва суткада 24 соат давомида тинимсиз ишлайдиган ягона восита ҳисобланади»-дейди Билл Гейтс.

Хулоса ўрнида вазият шундай, йирик саноат иқтисодиётларини ва шуларга хос аҳоли сони кўп бўлган йирик шаҳар марказларини углеродсиз, ишончли ва узлуксиз энергия билан фақатгина ядроли манбалар ҳисобидан таъминлаш мумкин.

Золтан Тамаш Раба, бош иқтисодчи,
Torridon Investments Research компанияси (Венгрия).

UzDaily.uz

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example