ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11350.18 +7.59
1 EUR = 12157.18 -55.39
1 RUB = 160.05 -0.69
1 GBP = 13627.03 -24.91
1 JPY = 86.11 +0.15
1 AFN = 125.86 -0.62
1 AMD = 28.62 +0.02
1 AED = 3090.17 +2.07


Осиё Тараққиёт банкидан 500 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит

Коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Осиё Тараққиёт банки томонидан Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича тегишли битимларга имзо чекиш жараёни бўлиб ўтди. Жорий йилнинг 2020 йил 25 июнь куни ОТБ Директорлар Кенгаши томонидан ушбу қарор бир овоздан маъқулланган эди, дея хабар қилади Молия вазирлиги расмий сайти.


500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик, бугунги кунда - 0,4%) + спред (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда.

Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Осиё Тараққиёт банки қарз маблағларини ажратишдан аввал мамлакатимиздаги макроиқтисодий ҳолат, хусусан, давлат қарзига хизмат кўрсатиш хатарлари таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, ОТБ томонидан республика давлат қарзи барқарор ва хатарлар паст даражада деб баҳоланди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example