ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


АВТОМОБИЛИНГИЗ ЁҚИЛҒИСИГА ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ!

Бугунги кунда автомобил ёқилғиси ўзида бензин хусусиятларини шакллантирадиган мураккаб кимёвий маҳсулотдир. Двигателнинг асосий таркибий қисмлари – поршенлар, ўт олдириш шамлари, бензонасос, эгзоз ва қувват тизимларининг фаол ишлаши бензин сифати билан узвий боғлиқ.


Афсуски, сўнгги вақтларда АЁҚШларда сотиладиган ёқилғи сифатига оид шикоятлар кам эмас. Баъзи ёқилғи шахобчаларида стандартларга мос бўлмаган бензинлар ишлатилиши кузатилмоқда ва бу автомобил двигателининг ишдан чиқишига ҳамда автомобил эгаларининг қўшимча харажат қилишига сабаб бўляпти.

Агар сиз автомобилингизда ёқилғи сарфининг кўпайганини, тортиш кўрсаткичларининг ёмонлашганини (қувватни йўқотиш, газ педалини босишда кучсиз реакция) сезсангиз, муаммо сабабларини аниқлаш ва двигателни диагностика қилиш учун “UzAuto Motors”нинг расмий сервис марказларига мурожаат қилишингиз зарур.

Сифатсиз бензинни ишлатиш натижасида келиб чиқадиган салбий оқибатлардан қочиш учун қуйидаги тавсияларга риоя қилинг:

✅ Автомобилингиз учун ёқилғини фақат ишончли ёқилғи қуйиш шахобчаларидан қуйинг;

✅ Ёқилғини контейнерларда ҳамда махсус сертификатга эга бўлмаган ёқилғи қуйиш машиналаридаги жисмоний шахслардан сотиб олманг;

✅ Қўшимча моддалар қўшиш орқали сунъий равишда юқори октан рақамига эга бўлган ёқилгъидан фойдаланманг;

✅ Автомобилингизга ёқилғи қуйиш пайтида ҳар доим тўлов қоғозини сўранг ва уни сақлаб қўйинг.

Ва энг муҳими: автомобилнинг яхши техник ҳолатини сақлаб қолиш учун фақат ишлаб чиқарувчи томонидан тавсия этилган ёқилғидан фойдаланинг (автомобил қўлланмасида тавсия этилган ёқилғилар билан танишиб чиқинг).

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари