ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10760.27 -6.22
1 EUR = 12186.01 -8.12
1 RUB = 145.55 -0.05
1 GBP = 14334.83 +2.48
1 JPY = 95.09 +0.2
1 AFN = 112.20 +0.29
1 AMD = 22.08 -0.04
1 AED = 2929.48 -1.69


QR-код белгиси нимани англатади

Бугун оқ фонда сирли қора катакчалар туширилган тасвирларни ҳамма жойда учратамиз. Буни маҳсулотлар, коммунал тўлов ёрлиқларида, журнал ва газета саҳифаларида ҳам кўришимиз мумкин.

QR-код. Хўш, бу белги нима ва у нима учун ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Аслида у кўп миқдордаги ахборотларни узатиш ёки ундан фойдаланишни соддалаштиришда қўл келади. Бугунги кунда бутун дунёда электрон тўловларни амалга оширишда ҳам мазкур технологиядан кенг фойдаланилмоқда.

Давлат хизматлари марказига бирор хизмат олиш учун борсангиз, сизнинг қўлингиздаги ҳужжатга биз доимо ўрганган печать ўрнига QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ва Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатни тақдим этамиз.

Бироқ, баъзи давлат хизматини кўрсатувчи идора ва ташкилот вакиллари мазкур код ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги оқибатида фуқароларни овора бўлишига сабаб бўлмоқда. Ҳужжатда печать йўқ, деб қайтариш ҳоллари кўп учрамоқда. Овора бўлиб яна Давлат хизматлари марказига келиб печать қўйиб беришни сўраётган юртдошларимиз ҳам йўқ эмас.

Аслида ўша ҳужжатга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган бўлиб, барча маълумотларни ўзида жамлаган. Тегишли идора вакили печать талаб қилиши нотўғри. Сабаби, ўша QR-код қўйилган электрон ҳужжат асл ҳужжатга тенглаштирилган ҳисобланади ва ҳар қандай идора вакили қабул қилишга мажбур.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги қарорига мувофиқ электрон ҳужжатлардаги маълумотлар қонуний ҳисобланади. Давлат органларига Ягона порталда шакллантирилган электрон ҳужжатларнинг нусхаларини қабул қилишни рад этишлари қатъиян таъқиқланган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари