Мамлакатимизда нақд пулсиз тўловлар тизими ривожида муҳим аҳамият касб этиб бораётган CLICK ўз фойдаланувчилари учун навбатдаги қўшимча қулайликни тақдим этди. Эндиликда CLICK тизими орқали пойтахтимиз ҳудудида «O‘zbektelekom» АКнинг «ТШТТ» филиали томонидан кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўлаш имконияти мавжуд.

 

Хусусан, тизим фойдаланувчилари абонент тўлови ва шаҳарлараро ҳамда халқаро суҳбатлашишлар учун ҳисоб рақамларини тўлдиришда CLICK имкониятларидан фойдаланишлари мумкин. Яъни, пойтахт аҳолиси хизматлар учун тўловларни реал вақтда, ҳеч қандай комиссия фоизисиз, ўзининг телефонидан ёки my.click.uz ва m.click.uz манзилларида жойлашган «Шахсий кабинет»ларидан маблағ тушириш орқали амалга ошира оладилар.

Эслатиб ўтамиз, абонент тўлови ва шаҳарлараро ҳамда халқаро суҳбатлашишлар учун ҳисоб рақамларнинг балансини текшириш учун шаҳар телефонидан «О‘zbektelekom» АКнинг «ТШТТ» филиали Контакт-марказидаги «O‘z hisobingni bilib ol» хизматининг 1058 қисқа рақамига қўнғироқ қилишнинг ўзи кифоядир.

Ўз навбатида таъкидлаш жоизки, «CLICK» компанияси Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларидаги шаҳар телефон хизматларига ҳам ҳақ тўлаш имконини яратиш мақсадида ҳозирда ҳамкорлик шартномаларини тузиб, зарурий техник чора-тадбирларни олиб бормоқда.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама