ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Тошкент молия институтида «Фидо-бизнес» масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда «Банклар фаолиятида дастурий таъминотлардан фойдаланишни такомиллаштириш» мавзуида илмий-амалий семинар ўтказилди.

 

Тадбир институт ўқув жараёнига IABS (интеграциялаштирилган-автоматлаштирилган банк тизими) дастурий таъминотини жалб қилиш мақсадида ташкил этилди.
– Таълим тизимида замонавий ахборот-коммуникация воситаларини жорий этиш ва ўқув маш¬ғулотларини амалиёт билан чамбарчас ҳолда олиб бориш бугунги кунда долзарб масалалардан ҳисобланади, – дейди Тошкент молия институти «Банк иши» кафедраси ўқитувчиси Мансур Тангишов. – Институтимизда IABS дастури асосида махсус ўқув курсларини ташкил этиш талабаларнинг ушбу дастур билан ишлаш кўникмаларини эрта шакллантириш ва ишлаб чиқариш жараёнига тезда мослашиш имконини туғдиради.
Бугунги кунга IABS дастури республикамиз банк тизимида кенг қўлланилиб келинмоқда. Чунончи, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ, «Асака» ДАТБ, «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ, «Ҳамкорбанк» ОАТБ, «Туронбанк» ОАТБ, «Алоқабанк» ОАТБ каби етакчи банклар ахборот-коммуникация тизимини ўзлаштиришда ушбу дастурий таъминотга ҳам алоҳида эътибор қаратган. Тадбирда ушбу молия муассасаларидан таклиф этилган мутахассислар IABS дастурий таъминотини амалиётда қўллаш истиқболлари ҳақида маърузали чиқишлар қилишди.
– Мазкур семинар талабалар ҳаётида муҳим аҳамият касб этади, – дейди «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ Бухгалтерия ҳисоби сиёсати ижросини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Масрур Эшматов. – Чунки амалиётда талабалар айнан банкларнинг дастурий таъминотини ўзлаштиришлари учун 6 ойдан кўпроқ вақт сарфлашади. Эндиликда эса IABSнинг Тошкент молия институти ўқув дастурлари қаторига киритилиши талабаларнинг нафақат келажакдаги фаолиятларига, балки ўқув жараёни давомида даврий-мавсумий амалиётларини самарали ўташлари учун ҳам катта хизмат қилади.
«IABS – Интеграциялаштирилган-автоматлаштирилган банк тизими» дастурий таъминоти банк тизимини самарали олиб бориш мақсадида ишлаб чиқилган энг сўнгги сифатли ишланма бўлиб, у информацион технологиялар базаси асосида банк фаолиятини комплекс автоматлаштиришга мўлжалланган. IABS маълумотлар ҳажми ва филиаллар сонидан қатъи назар ресурс (маълумот)ларнинг ягона базаси сифатида лойиҳалаштирилган. Бундай тизим ҳар жиҳатдан ишончли ва хавфсиз саналиб, камхарж ва меҳнат ресурсларини тежаши билан эътиборга моликдир.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example