ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Ўзбекинвест» экспорт-импорт суғурта миллий компаниясида «Ўзархив» агентлиги маърузачиларини жалб этган ҳолда «Идоравий архивда иш юритиш маданияти, ижро интизоми ва иш ташкил этилишини назорат қилиш» мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир доирасида компания котибияти, ҳудудий филиаллар, ихтисослаштирилган корхоналар ва «Ўзбекинвест ҳаёт» компанияси ходимлари таълим олдилар.
Семинарда назорат карточкаларини тўғри юритиш, жадвалларни тўлдириш, идоравий архивга ишларни топшириш ва сақлаш каби масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни, фуқароларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш қоидалари ва жавобларни тайёрлаш муддатлари батафсил ўрганиб чиқилди. «Е-ҳужжат» ва «Е-хат» дастурларида электрон ҳужжатлар айланиши билан ишлаш кўникмалари ҳосил қилинди. Маърузачилар семинар иштирокчиларининг кўплаб саволларига батафсил жавоб бердилар. Сўнгра тингловчилар тест синовидан ўтказилиб, уларга «Ўзархив» агентлигининг сертификатлари тақдим этилди.
«Ўзархив» агентлигининг малакали ходимларини жалб этган ҳолда мазкур семинарнинг ўтказилиши «Ўзбекинвест» ЭИСМКда иш юритиш, архив иши ва ижро интизомини мониторинг қилиш учун масъул шахсларга жойларда зиммаларига юклатилган вазифаларни янада сифатли бажаришлари учун малакаларини ошириш ва амалий кўникма ҳосил қилиш имконини берди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example