ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


«Uzcard» банклараро тўлов тизими Uzcard пластик карталари учун «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматини жорий қилди.

Мазкур тезкор пул ўтказмалари Uzсard тўлов воситаларининг барча фойдаланувчилари ҳамда тижорат банклари (Ўзбекистонда фаолият юритаётган) мижозларига таълуқлидир.

Ушбу янгилик борасида нималарни билишимиз керак?

  • Пул ўтказмалари фақат бир томонлама амал қилмоқда, яъни Ўзбекистон ҳудудига пул ўтказиш имконияти яратилди;
  • Пул маблағи тўғридан-туғри Uzсard карталарига туширилади;
  • Лойиҳа ҳамкори ХАТБ «Универсалбанк»;
  • Чет элдан 500 долларлик лимит билан пул ўтказиш имкони мавжуд;
  • 2 фоизлик комиссия тўловлари фақат жўнатувчидан ечиб олинади;
  • Тижорат курси ҳисоб юритувчи банк томонидан белгиланади.

Яқин кунларда «Uzcard» банклараро тўлов тизимимутахассислари томонидан «QIWI ўтказмалари» ва «CONTACT пул ўтказмалари» хизматининг қўшимча вазифалари ҳам жорий қилинади.

«Ҳозирча яратилган янги имкониятлар ёрдамида исталган вақтда мамлакатимиздан ташқарида туриб, оила аъзоларингиз ва яқинларингизга бемалол ёрдам беришингиз мумкин», дейилган компания расмий сайтидаги хабарда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example