«Online Exclusive» – бу«Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки томонидан амалиётга киритилган навбатдаги янги онлайн омонатдир.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, депозитнинг сақлаш муддати тугагандан сўнг омонатчи ўз ҳисобварағидаги маблағини мазкур банкда амалда бўлган бошқа ана шу турдаги онлайн хизматлардан бирига қайта расмийлаштириши ёки банк пластик картасига нақд пулсиз кирим қилиши мумкин.
Таъкидлаш жоиз, республикамизга рақамли банк технологияларининг кириб келиши чакана банк хизматлари жозибадорлигини оширмоқда.
Хусусан, масофадан туриб омонат ҳисобварағини очиш, уни махсус илова орқали бошқариш, омонатга ҳисобланган фоизли даромадни бошқа пластик картага ўтказиш, коммунал ва шу каби қатор тўловларни тўлаш учун йўналтириш, сақлаш муддати тугаганида эса уни исталган бошқа онлайн омонат турига қайта расмийлаштириш ушбу имкониятлар самарасидир.
Бугунги кунда «Ўзсаноатқурилишбанк» мижозлари «UzPSB Mobile» дастуридан фойдаланиб келмоқда.
Мазкур илова орқали омонатчи омонатга пул маблағини қўйишда унинг шартлари билан танишиб, электрон офертани тасдиқлаши лозим бўлади.
«UzPSB Mobile» дастурида «Калькулятор» банди мавжуд. Унга кириб, омонат турини танлаган ҳолда қўйиладиган пул маблағи миқдори киритилса, уни сақлаш даврида қанча фоизли даромад ҳисобланиши онлайн кўрсатилади.
Бундан ташқари, мижоз мобиль телефонига унинг омонатларига ҳисобланган фоизли даромадлар ва бошқа барча кирим-чиқимлар бўйича «SMS хабар» ҳам жўнатиб турилади.