2021 йилга келиб Хитойда электрон тўловларнинг ҳажми 4 баробар ошиб, 300 трлн. юанга етади.
Бу борада Швеция, Германия, Буюк Британия сингари давлатларнинг тажрибаси ўрганилмоқда. Яқин келажакда Хитой электрон тўловлар тармоғи ривожланаётган энг етакчи давлатлардан бирига айланиши мумкин. Боиси мамлакатда мобиль тўловлар жадаллик билан ўсиб бормоқда, айниқса, QR-код орқали тўловларни амалга ошириш имкониятини тақдим этувчи мобиль иловалар кенг миқёсда қўлланилмоқда.
Дўконларда харидни амалга ошираётган хитойликлар тўловни пештахтадаги махсус QR-кодни мобиль телефонларига тасвирга олиш орқали бажаришга одатланиб қолишди. Барча савдо нуқталари, тамаддихоналар ва бозорлардаги олиб сотарлар ўз мижозларини мобиль тўловлар имконияти мавжудлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Сўнгги йилларда дўконларда «Кредит карталарини қабул қиласизми?» деган саволнинг ўрнига «Alipay» ёки «WeChat Pay»ни қабул қиласизми?» саволи тез-тез учраб турибди.
Hillhouse Capital Group тақдим этган маълумотларга кўра, Хитойда мобиль тўловлар ҳажми 2016 йилда бир неча баробар ўсган ва 5 трлн. АҚШ долларига етган.
Мобиль тўловлар оммалашиб кетишининг яна бир сабаби мамлакатда смартфон телефонлар фойдаланувчилари сонининг ортганлигида деб ҳисобланмоқда. Tencent технологик компанияси томонидан ишлаб чиқилган «WeChat» мессенжеридан фойдаланувчилар сони бир ойда қарийб 963 миллионтага кўпайди. «Alibaba»нинг шўъба корхонаси ҳисобланмиш «Ant Financial Services»га тегишли «Alipay»дан эса 520 миллион нафар инсон фойдаланмоқда.
Мазкур илова «Yu’e bao» пул бозори фонди билан боғлиқ бўлиб, фойдаланувчиларга «Alipay» пуллари ёрдамида сармоя киритади. Имтиёзли фоиз ставкалари ( 4 ва ундан кўпроқ) «Yu’e bao»ни жаҳон пул бозорининг энг йирик жамғармасига айлантирди. Унинг бошқарувидаги активлар ҳажми 2017 йил ўртасига келиб 1,43 трлн. юан (217 млрд. доллар)га тенг бўлди.
Гонконгнинг инвестициявий тадқиқот компанияси ҳисобланмиш CLSA башоратига кўра, 2021 йилга бориб Хитойда электрон тўловлар ҳажми 4 баробар ортади ва 300 трлн. юанга етиши мумкин. Бу давр мобайнида бошқарувдаги онлайн активлар 3 баробар ўсиб, 6,7 трлн. юанга, онлайн кредитлар ҳажми ҳам 3 баробар ортган