«ForexBonuses» мутахассислари нақд пулсиз тўловлар ривожланаётган мамлакатлар бўйича тадқиқот ўтказди.
Apple Pay, Google Wallet, Venmo, PayPal ва Square тўлов тизимлари юзага келиши билан смартфонлар ҳам ҳамён вазифасини ўтай бошлади.
«ForexBonuses» таҳлилчилари ўз тадқиқотларида дунёнинг йирик 20 та мамлакатини ўрганди. Улардан 10 тасини алоҳида ажратиб, улар бошқаларга нисбатан эрта нақд пулсиз тизимга ўтишини аниқлади.
Мутахассислар мамлакатларни қуйидаги асосий олти йўналиш бўйича баҳолади:
Нақд пулсиз тўловлар тизими ривожланаётган 10 та мамлакатнинг кучли учталигидан Канада, Швеция, Буюк Британия ўрин олди.
Масалан, Канадада тўловларнинг 57 фоизи нақд пулсиз амалга оширилган, сўнгги беш йил ичида нақд пулсиз тўловлар ҳажми 16 фоиз ортган. 39 фоиз канадаликлар мобиль тўлов тизимларидан хабардор.
Иккинчи ўриндаги Швецияда эса 59 фоиз тўловлар нақд пулсиз амалга оширилган бўлса, электрон тўловлар ҳажми сўнгги беш йил мобайнида 13 фоиз ўсган. 47 фоиз швецияликлар мобиль тўлов тизимидан хабардор.
Учинчи поғонада бўлган Буюк Британияда нақд пулсиз тўловлар 52 фоизни, сўнгги беш йилдаги ўсиш 15 фоизни, аҳолисининг мобиль тўлов тизими ҳақида хабардорлиги 47 фоизни ташкил этди.
Биринчи учликдан кейинги поғоналарни Франция, АҚШ, Хитой, Австралия, Германия, Япония ва Россия эгаллади.