Norma.uz хабарига кўра, «Тижорат банклари томонидан банк карталарини чиқариш ва уларни Ўзбекистон Республикасида муомалада бўлиши тартиби тўғрисида»ги низомгаўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (23.07.2018 йилда1344-5-сон билан рўйхатдан ўтказилган).
Унга мувофиқ,интернет тармоғидаги тўловларга мўлжалланган виртуал банк карталари амалиётга жорий этилади. Бундай карта интернетда тўловларни амалга ошириш учун зарур бўлган реквизит маълумотларни ўзида сақлайди. Карта банк ва мижоз ўртасидаги ёзма шартнома асосида ёки оферта келишуви билан фойдаланишга тақдим этилади.
Интернетда тўловлар амалга оширилаётганда банк картасининг ҳақиқийлигини текшириш учун унинг махсус CVV (СVС) кодидан фойдаланилади.
Тегишинча, виртуал терминал (E-POS) банк карталари орқали тўлов операцияларини амалга ошириш ва амалга оширилган операциялар бўйича электрон слипларни (квитанцияларни) шакллантириш имконини берувчи дастурий таъминот ҳисобланади.
Ҳужжатда банк картасининг қўшимча – кобейжингли тури қайд этилган. Кобейжингли банк картаси унинг олд томонида логотиплари акс эттирилган бир нечта тўлов тизимида (масалан, UZCARD ваи UnionPay) ишлайди.
Битта карта счёти (ҳисоб рақами)га бир нечта қўшимча банк ва виртуал картани улашга рухсат берилади.
Процессинг ташкилотига (ЯУПМ) банк карталари бўйича тўловларни амалга ошириш пайтида антифрод тизими (ингл. fraud – фирибгарлик) – фирибгарлик операцияларини баҳолаш ва олдини олиш тизимидан фойдаланиш мажбурияти юклатилди.