ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчиларга нисбатан қўлланиладиган маъмурий чораларнинг янги тартибини синовдан ўтказмоқда.

Бу ҳақда шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига таяниб, ЎзАхабар бермоқда. Унда маълум қилинишича, тизимга янги технологияларни жорий этиш яхши самара бермоқда. Хусусан, илгари йўл-патруль хизмати ходими қоидабузар ҳайдовчига нисбатан ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этишни назарда тутувчи йўл қоидасини бузганлик тўғрисида баённома тузиб, унинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйганидан сўнг, ҳайдовчи квитанция олиш учун йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлимига боришга мажбур бўлар эди. Ҳайдовчи жарима тўлаганидан сўнггина, ҳужжатини қайтариб оларди. Буларнинг барчаси одамлардан кўп вақт талаб этар, ортиқча оворагарчиликка сабаб бўлар эди.

Янги тартибга кўра, энди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома тузилганидан сўнг, йўл патруль хизмати инспектори уни Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маъмурий амалиёт бўлимининг Комплекс автоматлашган ахборот тизимига киритади. Бу тизим орқали электрон ҳужжат автоматик равишда “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамиятига юборилади. Шундан сўнг, почта хизмати ходимлари қоидабузарнинг уйига биллинг тизими орқали жарима тўлашда зарур бўлган код кўрсатилган жарима хатини келтириб беради.

Биллинг тизими орқали жарима тўловларини исталган банк муассасасида pos-терминал ёки электрон тўлов тизими ёрдамида амалга ошириш мумкин. Юқори даражадаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тўлов идентификаторнинг ноёб рақами – код асосида амалга оширилади. Бунда ҳеч қандай квитанция тўлдириш керак бўлмайди, тўлов далили сифатида чек-ордер берилади. Тўловни 15 кун ичида амалга ошириш талаб этилади. Белгилаган муддат тугаганидан сўнг ҳам жарима тўланмаса, қарздорлик ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига тақдим этилади. 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example