ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Миллий матбуот марказида «Туронбанк» акциядорлик-тижорат банки тизимида жорий «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури ҳамда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб амалга оширилаётган ишлар сарҳисобига бағишланган анжумани ўтказилди. Бу ҳақда банк бошқаруви раис ўринбосари Шохруҳ Шоаҳмедов журналистларга батафсил маълумот берди.

Тадбирда қайд этилишича, 2018 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, банкнинг ликвидлилик, ишончлилик, тўловга қобилиятлилик каби асосий кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланган бўлиб, унинг жами капитали 852,8 млрд. сўмни ташкил этди, кредит қўйилмалари эса 1427,9 млрд. сўмга етди.

Айни дамда энг муҳим бўлган – тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида банк томонидан 507,9 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди. Булар орасида ёш тадбиркорлар учун 2,4 млрд. сўм, оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандликни ривожлантириш учун 27,1 млрд. сўм, сервис соҳасига 260,0 млрд. сўм, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишга 1,9 млрд. сўм, ишбилармон корхоналарга 52,4 млрд. сўм миқдорида кредитлар берилган. Мазкур сармоялар эвазига кўплаб янги иш ўринлари яратилганини алоҳида таъкидлаш ўринлидир.

Шунингдек, банк томонидан Президентимизнинг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори юзасидан қатор ишлар қилинган. Жумладан, жисмоний шахсларга қулайликлар яратиш мақсадида халқаро тўлов карталарга сотиб олинган хорижий валютани накд шаклда ечиб олиш механизми жорий этилди. Жойларга 18 та терминал ўрнатилиб, улар орқали халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани нақд шаклда ечиб олиш имконияти яратилди.

Фото: Finance.uz

Тизимда «Turon mobile» мобиль илова жорий этилиб, ушбу тизим орқали онлайн тарзда жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги карталаридан пул маблағларини муддатли омонатларга ўтказиш, онлайн тарзда конверсия амалиётларини амалга ошириш каби хизматлар кўрсатиб келинмоқда. Ҳисобот даврида мобиль илова орқали банк мижозлари томонидан 312,5 минг AҚШ доллари сотилди ва 121,8 млн. сўм пул маблағлари миллий валютадаги омонатларга жойлаштирилган.

Масофавий банк хизматлари қамровини кенгайтириш мақсадида амалга оширилган ишлар натижасида «Интернет-банкинг», «SMS-банкинг» ҳамда «Мобиль-банкинг» тизимлари фойдаланувчилари сони бир неча баробарга ошди. Хорижий валютадаги тўлов топшириқномаларини банк-мижоз дастури орқали автоматик тарзда ўтказиш жорий этилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example