ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9411.30 +15.67
1 EUR = 10421.13 +60.57
1 RUB = 146.51 +3.55
1 GBP = 11764.13 +225.36
1 JPY = 87.09 -0.8
1 AFN = 120.23 0
1 AMD = 19.81 +0.04
1 AED = 2562.57 +4.33


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки «Электрон ҳукумат» тизимида ўзининг «Чакана тўловларни реал вақт режимида амалга ошириш клиринг тизимини яратиш ҳамда хизмат кўрсатувчиларнинг биллинг тизими билан интеграллаш» лойиҳасини амалга ошириш билан иштирок этмоқда.

 

Мазкур Клиринг тизими банклар учун чакана тўловларни амалга оширишнинг марказлашган тизимини яратиб, жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларининг солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларини, шунингдек, кўрсатилган хизматлар ҳамда интернет тўловларини комиссиясиз оператив равишда амалга ошириш ва ҳисоб-китоб банки функ­циясини бажариш имкониятини яратди.

Шу билан бирга, Клиринг тизими тўловларни ўтказиш жараёнида Давлат солиқ қўмитасининг ахборот тизимлари билан ўзаро биргаликда ишлашини таъминлаб, солиқ тўловларини ҳисобга олиш жараёнини автоматлаштириб, қоғоз квитанцияларни тўлдиришга ҳожат қолдирмайди. Клиринг тизими электр энергия, газ, коммунал соҳаларида хизмат кўрсатувчилар ва интернет провайдерлар, мобиль алоқа операторларининг биллинг тизими билан ўзаро ишлаш ва банк карталари орқали чакана тўловларни амалга ошириш имконини беради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example